"Мансур лашкари": толиблар Афғонистоннинг шимолий чегарасига спецназ юборди

"Мансур лашкари" бўлинмалари Балх провинцияси яқинида кейинги вақтларда ортиб кетган жиноятчиликка қарши курашади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Толиблар Балх провинцияси маркази Мозори-Шариф шаҳрида хавфсизликни таъминлаш мақсадида фаолият юритадиган махсус бўлинмани ташкил этди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маҳаллий хавфсизлик кучларига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, Балх провинцияси Афғонистон шимолида жойлашиб, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош саналади. Тахминларга кўра, 500 мингга яқин киши истиқомат қиладиган Мозори-Шариф шаҳри муҳим савдо-транспорт узели саналади.
"Бу Ислом амирлиги (толиблар сиёсий тизими номи – таҳр.) махсус кучлари", - деб хабар қилади телеканал, Балх провинцияси хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулхай Абедга таяниб.
"Толибон”* 30дан зиёд кишини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади - тафсилотлар
Бўлинма "Мансур лашкари" номини олган. Қайд этилишича, янги таркиб топган бўлинманинг асосий вазифаси Мозори-Шарифда ортиб кетган жинотячиликка қарши курашиш бўлади.
Куч тузилмалари махсус ўқувлардан ўтишган, улар яхши қуролланган. Шу билан бир вақтда улар ихтиёрида бўлган қурол ва ҳарбий техниканинг каттагина қисми Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилгани маълум.
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
Афғонистондаги вазият ўтган йили июнь ойида америка қўшинлари чиқарилиши фонида зиддийлашган эди. Август ойининг ўрталарига америка қўшинлари чиқарилгач, толиблар барча йирик шаҳарлар ва чегара ўтиш қисмларини эгаллаб олдилар.
Бир вақтнинг ўзида жангарилар чегарадош мамлакатлар, жумладан, Марказий Осиёнинг постсовет республикаларига бостириб кириш ниятида эмаслигини кафолатлаган эди.
Шундан сўнг Афғонистонда янги ҳукумат ташкил топгани эълон қилинди.
Мамлакат президенти Ашраф Ғани ўзидан ваколатларни сокит қилди ва республикани тарк этди.
* - Россия ва бошқа мамлакатларда террористик деб тан олинган радикал ҳаракат.