https://sputniknews.uz/20211005/tolibon-30dan-ziyod-kishini-davlat-xizmatchisi-lavozimlariga-tayinladi---tafsilotlar-20773219.html
"Толибон”* 30дан зиёд кишини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади - тафсилотлар
"Толибон”* 30дан зиёд кишини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Толиблар жаҳон ҳамжамияти томонидан бўлаётган огоҳлантиришларни инкор этган ҳолда афғон сиёсий тизимини шакллантиришда давом этмоқда 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T14:42+0500
2021-10-05T14:42+0500
2021-10-05T14:42+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20506346_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_3051afd4e5a4ac1853c93aa0e242f708.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. "Толибон"* ҳукумати ўз жангариларидан 34 нафарини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забихулла Мужоҳид ўз Twitter’ида хабар берди.Аввалроқ, Қобулдаги терракт тафсилотларини эълон қилганлиги сабали ижтимоий тармоқ унинг саҳифасини блоклаб қўйган эди, бироқ бир мунча вақт ўтгач, радикаллар вакили ўз саҳифасига кириш имкониятини қайта қўлга киритди.Жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга доир илтимосларига қарамай, давлат лавозимларини яна пуштунлар эгаллади.Мужоҳиднинг таъкидлашича, ушбу лавозимларга диний унвонга эга жангарилар тайинланган. Улар қаторида 4 нафар қори, 16 нафар мулла ва 14 нафар мавлавий бор.Улар қуйидаги лавозимларни эгаллаганлар: инсонлар ва ногиронлар масалалари бўйича вазир, бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари, Афғон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари ва бошқалар.Радикалларнинг аксарияти Афғонистон провинциялари раҳбарлари ва маъмурий ўринбосарлари лавозимларига тайинланган.Шу тарзда, толиблар ўз ҳукумати дунёда тан олинишининг асосий шартларидан бирини инкор этди. Ундан ташқари, улар аёлларни давлат хизматига қабул қилиш ҳақидаги ваъдасини ҳам бажармади.* - Россия ва Тожикистонда тақиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20211005/afgonistonga-2001-yilda-qoshinlar-kiritilishi-xato-bolganmi---evropaliklar-fikri-20772140.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20506346_284:0:3015:2048_1920x0_80_0_0_19dd4d611738f9edc1d4ccaf341347cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
"Толибон”* 30дан зиёд кишини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади - тафсилотлар
Толиблар жаҳон ҳамжамияти томонидан бўлаётган огоҳлантиришларни инкор этган ҳолда афғон сиёсий тизимини шакллантиришда давом этмоқда
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. "Толибон"* ҳукумати ўз жангариларидан 34 нафарини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забихулла Мужоҳид ўз Twitter’ида хабар берди.
Аввалроқ, Қобулдаги терракт тафсилотларини эълон қилганлиги сабали ижтимоий тармоқ унинг саҳифасини блоклаб қўйган эди, бироқ бир мунча вақт ўтгач, радикаллар вакили ўз саҳифасига кириш имкониятини қайта қўлга киритди.
Жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга доир илтимосларига қарамай, давлат лавозимларини яна пуштунлар эгаллади.
Мужоҳиднинг таъкидлашича, ушбу лавозимларга диний унвонга эга жангарилар тайинланган. Улар қаторида 4 нафар қори, 16 нафар мулла ва 14 нафар мавлавий бор.
Улар қуйидаги лавозимларни эгаллаганлар: инсонлар ва ногиронлар масалалари бўйича вазир, бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари, Афғон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари ва бошқалар.
Радикалларнинг аксарияти Афғонистон провинциялари раҳбарлари ва маъмурий ўринбосарлари лавозимларига тайинланган.
Шу тарзда, толиблар ўз ҳукумати дунёда тан олинишининг асосий шартларидан бирини инкор этди. Ундан ташқари, улар аёлларни давлат хизматига қабул қилиш ҳақидаги ваъдасини ҳам бажармади.
* - Россия ва Тожикистонда тақиқланган террорчи ташкилот.