Украинага АҚШ қуроллари етказиб берилди: буёғи нима бўлади?

АҚШнинг Киевга қурол етказиб бериши Россия ва Шарқий Европанинг бошқа қўшни давлатларининг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Тарихдан маьлумки, АҚШ томонидан бошқа давлатлар армияларини қуроллантириш ва уларни ҳарбий соҳада ўқитиш малакаси ўзининг ижобий натижасини кўрсатмаган.
Аксинча, Пентагон ёрдами билан ҳамда унинг стандартлари асосида тузилган армиялар кескин мағлубиятга учраши қандайдир тенденцияга айланиб бормоқда. Буни 2008 йилда Грузия, 2015 йилда Ироқ, 2021 йилда Афғонистон армиялари мисолида кўриш мумкин. Эндиги навбат америкаликлар томонидан борган сари фаоллаштирилаётган ва ўқитилаётган Украинага келмоқда.
10 октябрь куни АҚШ томонидан Украина Қуролли кучларига қўшимча ёрдам сифатида илк партия ҳарбий аслаҳа олиб келинди. Умумий қиймати 60 млн долларга тенг олий сифатли қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва радиолокация кузатув мосламалари Киев яқинидаги Борисполь аэропортига етказилди.
Зеленский Украинани "Темир гумбаз" билан қопламоқчи
Лекин бу пуллар эвазига АҚШ ўзига нисбатан фақат норозилик ва миллий хавфсизликка оид муаммоларининг янада авж олишини "сотиб олиши" мумкин. 200 минг кишилик армияни замон талабига кўра қайта қуроллантириш эса бундан 10 баробар кўпроқ ҳаражатга айланади. НАТО таркибидаги Шарқий Европа давлатларида янги ҳарбий техника яьни самолетлар ва танкларнинг йўқлиги эса ҳеч бир изоҳсиз ҳам кўп нарсалар учун далил бўла олади.
2021 йилнинг ўзида Украина Қуролли кучлари учун АҚШ бюджетидан 250 миллион долларлик қурол-аслаҳа етказиш мўлжалланган. Бу кўрсатгич АҚШнинг Киевга илк ёрдами эмас. Ўтган 7 йил давомида умумий ёрдам қиймати 2 миллиард долларни ташкил этди. Бу эса айни дамда фаолият олиб бораётган 255 минг ҳарбийнинг ҳар бирига йилига тахминан 1000 доллардан тўғри келади дегани.
Яқин келажакда Вашингтон Киевни мудофаа мақсадидаги қуроллар билан таъминлашни режалаштирмоқда. АҚШ ва Украина 1 сентябрда ҳарбий соҳада ҳамкорлик олиб боришга ва Россияга қарши кураш олиб боришга “қайта келишиб олишди”. Ўша куннинг ўзида Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина президенти Владимир Зеленскийга танкка қарши Javelin ракеталарни ундан ташқари бошқа қуролларни ҳам етказиб беришга ваъда қилган.
Кейинроқ “The American Conservative” нашри Вашингтон Украинани НАТО амалда аъзоси деб билишини таъкидлади.
Бу “хавфли хаёл”нинг украина халқига, қолаверса бутун Европа учун ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди.
Сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашувлар якуни бўйича Украина делегацияси АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,5 миллиард долларга тенг учта битимга имзо чекишди.
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
Россия ҳукумати бир неча маротаба АҚШ ва НАТО кучларидан Донбассда фуқаролик уруши ҳолатида бўлиб турган, анчадан бери Европани ўзининг ғайритабиий ташқи сиёсати билан хавотирга солаётган Украинани учувчи ва бошқа турдаги қурол-аслаҳа билан таъминлашни тўхтатишини талаб қилган.

Заиф ҳимоя

Ўтган якшанба куни АҚШ Украинага юқори аниқликдаги қуролларни ва бунга қўшимча ўқ-дорилар, радиолокация кузатув мосламаларини ва тиббиёт қурилмаларини ҳам етказиб берди. Расмлардан маълумки, “Чўл ва даштларда” ҳаракатланишга мослашган HMMWV зирҳланган америка хаммерлари Киевга Афғонистондан транзит йўли билан насиб этганини пайқаш мумкин. Қолаверса, илгари ишлатилган бу машиналар (сариқ рангга камуфляж қилинганлари фақат чўл ва даштларда ҳаракатларга мўлжалланган) .
Тепасида пулемёти бор мазкур америка хаммери HMMWV афғон исёнчиларини қўрқитишга имкон беради. Европада эса бу ҳарбий уловнинг зирҳи ўқ ва миналардан ҳимоя қила олмайди.
Ҳарбий мутахассисларнинг фикрига кўра, бу русумдаги ҳарбий хаммерларни кўпроқ жангавор эмас, балки қийин жойлардан ўтишга қўл келадиган транспорт турларига киради. Украина Қуролли кучлари бу турдаги илгари машиналарни илгари ҳам олишган. Уларнинг таъкидлашларича, бу машиналарнинг мотори инжиқ бўлиб, ҳар 4000-5000 минг километр йўлни босиб ўтганидан сўнг фильтрини алмаштириш ёки мунтазам тозалаш талаб этилади. Лекин двигателини созлашда ҳам техник етишмовчилик сабаб аҳвол оғирлашади. Украина президенти матбуот хизмати 2015 йилда умумий нархи 73 миллион АҚШ долларига тенг бўлган биринчи 10 дона HMMWV автомобилларини АҚШ томонидан беминнат тақдим этилганини хабар қилган эди.
Бунга қўшимча машиналарни Украинанинг танкка қарши ракета тизимлари билан ишлатиш режалаштирилган эди. Бу ўнта HMMWV ҳарбий машиналарининг излари Украина даштларида йўқолиб ҳам кетди. Уларнинг кўрсатган жасорати ҳозирча номаълум.
“Қўрқинчли сценарий бор”: Ғарб нега Украинага қўшин тортиб келмоқда
Аввалроқ, Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари, “Раптор”, “Козак”, “Махно”, “Кугуар”, “Спартан”, “Шрек”, “Фиона” номлар остидаги зирҳланган ҳарбий автобомилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини эълон қилишган эди. Лекин охири нима билан якун топиши аниқ бўлмаган узоқ муддатли инвестициялардан кўра, текинга берилган хаммер ҳарбий автомашиналар афзаллик қилди.
Автомобиллар, артиллерия радарлари ва биринчи ёрдам тўпламларини Вашингтон Киевга текинга етказиб бериши мумкин албатта, лекин буни беғараз деб бўлмайди. Чунки америка техникаси ва қурол-яроғини олган давлат ўзини қўйидаги мажбуриятларга боғлайди: душманлик сиёсатини сўзсиз бажариш ва Вашингтон кўрсатган давлатларга қарши мунтазам равишда провокациялар уюштириш.
АҚШнинг қурол-аслаҳа етказиб бериши, минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятни кескинлашишига олиб келмоқда, украиналикларни урушга ундаб, улар орасидаги катта йўқотишларга олиб келмоқда. Гарчи Донбассдаги можаро шу тарзда ҳал қилинмаса-да, Украинанинг Россия билан ҳарбий кучдаги рақобати маъносиз кўринишга эга. Вашингтоннинг қурол-яроғ етказиб беришининг асл мақсади жуда шаффофдир: Шарқий Европа туб аҳолиси бир-бирини қириб ташлаши ва ҳудудларни “фақат” америкаликлар учун бўшатиб беришлари керак.

Калибри бошқача бўлган гранаталар

Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғлар рўйхатида иккита асосийлари бор, булар, – Barret М82 12,7 мм катта калибрли снайпер милтиғи. Иккинчиси, Javelin танкка қарши ракета тизими.
Тахминан 15 кг. оғирликка эга бўлган бу 1,5 метрли Barret М82 милтиғи 1800 метргача бўлган масофадан нишонга олишни уддалайди.
Буни албатта “Терминаторлар”нинг супер қуроли деб бўлмайди. Чунки таққослаш учун: Россиянинг “Корд-М” снайпер милтиғининг оладиган бўлсак, унинг оғирлиги тахминан 10 кг. ташкил этиб, максимал нишонга олиш масофаси 2000 метргача етиб боради.
Биринчи бор, Barret М82 Украина Қуролли кучлари сафида 2015 йилда пайдо бўлган.
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков бу снайпер милтиғини мамлакат миллий гвардия хизматида ҳам қўлланилаётганини билдирган.
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
Олти йил ичида бу америка милтиғи Украинадаги нотинчликларда нимани ўзгартира олгани? Риторик савол.
Javelin танкка қарши комплекслари Украина Қуролли кучларида 2017 йилдан бери мавжуд бўлиб. У асосан ердаги ҳимояланган объектларни (мустаҳкамланган бункерлар, буруқлар)ни йўқ қилиш учун мўлжалланган бўлиб, нисбатан паст тезликда ва баландлиги 2500 метрдан юқори бўлмаган масофадаги ҳафо нишонлари (дронлар, вертолётлар)ни йўқ қилишда қўл келади.
Мўлжални тўрт баробар катталаштириш оптикаси билан жиҳозланган бўлиб бу комбинацияланган қурол, кечаси ва ёмон кўриш шароитида ҳам жанг қилиш имконини беради. АҚШ бундай қуролни ҳеч кимга текинга бермайди, "Калибри бошқача бўлган гранаталар".
Тахминларга кўра, Украина Қуролли кучлари ўзининг арсеналида 1000 га яқин FGM-148 Javelin компексига эга. Бир “жавелин” нархи – 125 минг долларга тенг бўлиб, унга қўшилган ракеталари эса 40 минг доллар деб баҳоланган.
Хулоса шуки, “Javelin”нинг Украинадаги вазият барқарорлашувидаги салмоғи – 0 га тенг дейилса асло муболаға бўлмайди.
Украина мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, "АҚШ ҳукумати томонидан Украина Қуролли Кучларига қўшимча ёрдам кўрсатилиши, давлатлар ўртасидаги бузилмас стратегик ҳамкорликнинг яна бир далилидир".
Аслини олганда, Америка қуролларини Киевга етказиб берилиши Россия ва Шарқий Европанинг бошқа қўшни давлатларининг миллий хавфсизлигига таҳдид солади. Украина ҳарбий салоҳиятини ошиб бориши билан бир қаторда, илгари белгиланган “қизил чизиқлар” чегарасини кесиб ўтилиши эҳтимолини ортишига ва бунга Москванинг тезкор жавоб қайтариш олиб келмоқда.
“Бу “Javelin”лардан жиддийроқ”: АҚШ Украинага янги қурол беради