ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Гулистон шаҳар ҳокимлиги 24 та маҳаллада “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилди.
“Эндиликда “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги бочқичга олиб чиқиш маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда”, - дейилган эълонда.
Ойлик маош камида 4 миллион сўм.
Асосий талаблар: ҳар бир маҳаллага олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.
“Ҳоким ёрдамчиси”нинг асосий вазифалари:
— “Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш;
— Маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларни бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;
— “Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;
— Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
— Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш;