https://sputniknews.uz/20211009/hokim-yordamchisi-lavozimiga-ochiq-tanlov-elon-qilindi-asosiy-vazifalar-20835802.html
“Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинди: асосий вазифалар
“Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинди: асосий вазифалар
Sputnik Ўзбекистон
“Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилди. 09.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-09T10:07+0500
2021-10-09T10:07+0500
2021-10-09T10:12+0500
жамият
ўзбекистон
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0a/17485681_23:0:1273:703_1920x0_80_0_0_160c7080c2dc99ba5167eb8cb0f70ebb.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Гулистон шаҳар ҳокимлиги 24 та маҳаллада “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилди.“Эндиликда “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги бочқичга олиб чиқиш маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда”, - дейилган эълонда.Ойлик маош камида 4 миллион сўм.Асосий талаблар: ҳар бир маҳаллага олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.“Ҳоким ёрдамчиси”нинг асосий вазифалари:— “Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш;— Маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларни бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;— “Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;— Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;— Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш;
https://sputniknews.uz/20210930/hokimiyat-vakiliga-qarshilik-korsatganlik-uchun-javobgarlik-kuchaytiriladi-20712390.html
https://sputniknews.uz/20210920/har-bir-viloyat-hokimligi-100-nafar-xotin-qizlar-kontraktini-tolab-beradi-20571750.html
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0a/17485681_179:0:1116:703_1920x0_80_0_0_13c0c86f6ec6be5ff3183bbef113cf19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, сирдарё
жамият, ўзбекистон, сирдарё
“Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинди: асосий вазифалар
10:07 09.10.2021 (янгиланди: 10:12 09.10.2021) “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Гулистон шаҳар ҳокимлиги 24 та маҳаллада “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов
эълон қилди.
“Эндиликда “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги бочқичга олиб чиқиш маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда”, - дейилган эълонда.
Ойлик маош камида 4 миллион сўм.
Асосий талаблар: ҳар бир маҳаллага олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.
“Ҳоким ёрдамчиси”нинг асосий вазифалари:
— “Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш;
— Маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларни бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;
— “Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;
— Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
— Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш;