https://sputniknews.uz/20210920/har-bir-viloyat-hokimligi-100-nafar-xotin-qizlar-kontraktini-tolab-beradi-20571750.html
Ҳар бир вилоят ҳокимлиги 100 нафар хотин-қизлар контрактини тўлаб беради
Ҳар бир вилоят ҳокимлиги 100 нафар хотин-қизлар контрактини тўлаб беради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини вилоят ҳокимиятлари ва давлат ОТМлари томонидан тўлаб бериш механизми яратилмоқда. 20.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-20T18:08+0500
2021-09-20T18:08+0500
2021-09-20T18:11+0500
жамият
талабалар
янги қонун
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20368712_0:200:1920:1280_1920x0_80_0_0_6ca8e1425c09b71ccc5911a9caa3ae6e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Бундан буён вилоятлар ҳокимиятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар ўқув йилида 100 нафар кам таъминланган хотин-қизларнинг контрак пулини тўлаб беради. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 19 сентябрдаги қарорида айтиб ўтилган. Ундан ташқари, молиявий барқарор бўлган давлат ОТМлари бошқарув кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.Кам таъминланган хотин-қизлар қўйидаги мезонлар асосида танланади:Ушбу тоифага мос келадиган хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ОТМга мурожаат этишлари керак. ОТМлар 5 кун ичда рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга маълумот юборади. Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” сайти орқали эълон қилиниб борилади.Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олаётган, хорижий ОТМ филиалида ёки олий ҳарбий таълим муассасалари ўқиётган хотин-қизлар Ушбу тоифага мос келмайди.Аввалроқ “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20368712_108:0:1815:1280_1920x0_80_0_0_f1aa2f050b9615c359be8b1741129ffb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, янги қонун, отм
жамият, талабалар, янги қонун, отм
Ҳар бир вилоят ҳокимлиги 100 нафар хотин-қизлар контрактини тўлаб беради
18:08 20.09.2021 (янгиланди: 18:11 20.09.2021) Ўзбекистонда кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини вилоят ҳокимиятлари ва давлат ОТМлари томонидан тўлаб бериш механизми яратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Бундан буён вилоятлар ҳокимиятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар ўқув йилида 100 нафар кам таъминланган хотин-қизларнинг контрак пулини тўлаб беради. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 19 сентябрдаги
қарорида айтиб ўтилган.
Низомга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ўз ҳудудларида истиқомат қилувчи 25 нафар биринчи курс талабалари, 75 нафар 2-4 курсларда ўқиётган, жами эса 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контрактини тўлаб берадиган бўлди.
Ундан ташқари, молиявий барқарор бўлган давлат ОТМлари бошқарув кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.
Кам таъминланган хотин-қизлар қўйидаги мезонлар асосида танланади:
отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар; боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар. Ушбу тоифага мос келадиган хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ОТМга мурожаат этишлари керак. ОТМлар 5 кун ичда рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга маълумот юборади. Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” сайти орқали эълон қилиниб борилади.
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олаётган, хорижий ОТМ филиалида ёки олий ҳарбий таълим муассасалари ўқиётган хотин-қизлар Ушбу тоифага мос келмайди.
Аввалроқ “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинганлиги ҳақида
хабар бергандик.