ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат мигрантларининг мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ва иш берувчи ташкилот ҳисобланган "Ресурс+" МЧЖда вакиллари учрашувида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар, шу жумладан, юзага келган вазият муҳокама қилинди.
В Перми мигрантам, у которых работодатель забрал паспорта, была оказана помощь
Шунингдек, ушбу корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишилди.
В Перми мигрантам, у которых работодатель забрал паспорта, была оказана помощь
Олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчилар билан келишувларга эришилди ва фуқароларга паспорт ва ишлаш учун патентлари қайтариб берилмоқда.
В Перми мигрантам, у которых работодатель забрал паспорта, была оказана помощь
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 май куни Россия Федерациясининг "РЕСУРС+" МЧЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Келишувга мувофиқ, июнь-август ойларида Андижон (8), Наманган (4), Фарғона (351) ва Қашқадарё (47) вилоятларидан 410 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тартибда Пермь ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган.
Фуқароларнинг Россия Федерациясига бориш билан боғлиқ транспорт харажатлари "Ресурс+" корхонаси ҳисобидан қопланган.
Бироқ, ишлаш учун юборилган фуқароларнинг 47 нафари меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларини бузиб, меҳнат шартномаси талабларига риоя этмаган. Хусусан, спиртли ичимликларни иш жойида истеъмол қилиш каби ҳолатлар мунтазам кузатилганлиги сабабли, ушбу меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномалари муддатдан олдин бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.