Бир гуруҳ ўзбекистонлик ишчилар ичкиликбозлик сабаб Россиядан қайтарилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСтроительные работы
Строительные работы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
Россиянинг Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажаришмаган.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Россиянинг “Ресурс+” корхонаси 47 нафар ўзбекистонлик фуқаролар билан меҳнат шартномаларини муддатдан олдин бекор қилди. Бунга уларнинг спиртли ичимликларни иш жойида мунтазам истеъмол қилгани ва меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларни бузганликлари сабаб бўлган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, Россиянинг Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ваъда қилинган ойлик маошлари берилмаётгани, қишки махсус кийимлар билан таъминланмаганликлари ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишган.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 21 май куни Россиянинг “Ресурс+” МЧЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Ушбу келишувга мувофиқ, июнь-август ойларида Андижон (8), Наманган (4), Фарғона (351) ва Қашқадарё (47) вилоятларидан 410 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тартибда Пермь ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган.
Таъкидланишича, ушбу фуқароларнинг Россияга бориш билан боғлиқ транспорт харажатлари “Ресурс+” корхонаси ҳисобидан қопланган.
“Бироқ ишлаш учун юборилган фуқароларнинг 47 нафари меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларини бузиб, меҳнат шартномаси талабларига риоя этмаган. Хусусан, спиртли ичимликларни иш жойида истеъмол қилиш каби ҳолатлар мунтазам кузатилганлиги сабабли, ушбу меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномалари муддатдан олдин бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилган”, - дейилган хабарда.
Хабарда ёзилишича, фуқароларнинг ишлаган даври учун ойлик иш ҳақи, иш берувчи томонидан қилинган харажатларни қайтариш масалалари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчи корхона ўрганиб чиқмоқда.
В Самаре сотрудники агентства внешней миграции помогли узбекистанцам, чьи паспорта забрал работодатель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Самарада иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган мигрантларга ёрдам берилди
Янгиликлар лентаси
0