https://sputniknews.uz/20211002/permda-ish-beruvchi-tomonidan-pasportlari-olib-qoyilgan-migrantlarga-yordam-berildi-20736270.html
Пермда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган мигрантларга ёрдам берилди
Пермда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган мигрантларга ёрдам берилди
Sputnik Ўзбекистон
Пермда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган меҳнат мигрантларига ёрдам берилди. 02.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-02T11:56+0500
2021-10-02T11:56+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
мигрантлар
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/02/20736039_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_c520dfa2b37782927fc666c6393312c4.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат мигрантларининг мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалганди.Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ва иш берувчи ташкилот ҳисобланган "Ресурс+" МЧЖда вакиллари учрашувида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар, шу жумладан, юзага келган вазият муҳокама қилинди.Шунингдек, ушбу корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишилди.Олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчилар билан келишувларга эришилди ва фуқароларга паспорт ва ишлаш учун патентлари қайтариб берилмоқда.Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 май куни Россия Федерациясининг "РЕСУРС+" МЧЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.Келишувга мувофиқ, июнь-август ойларида Андижон (8), Наманган (4), Фарғона (351) ва Қашқадарё (47) вилоятларидан 410 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тартибда Пермь ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган.Фуқароларнинг Россия Федерациясига бориш билан боғлиқ транспорт харажатлари "Ресурс+" корхонаси ҳисобидан қопланган.Бироқ, ишлаш учун юборилган фуқароларнинг 47 нафари меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларини бузиб, меҳнат шартномаси талабларига риоя этмаган. Хусусан, спиртли ичимликларни иш жойида истеъмол қилиш каби ҳолатлар мунтазам кузатилганлиги сабабли, ушбу меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномалари муддатдан олдин бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.
https://sputniknews.uz/20210923/bir-guruh-ozbekistonlik-ishchilar-ichkilikbozlik-uchun-rossiyadan-qaytarildi-20626587.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/02/20736039_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_778b223a7b6b623fe195ffd7ea6292a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
Пермда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган мигрантларга ёрдам берилди
11:56 02.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Пермда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган меҳнат мигрантларига ёрдам берилди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Пермь шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаш учун келган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат мигрантларининг мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ва иш берувчи ташкилот ҳисобланган "Ресурс+" МЧЖда вакиллари учрашувида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар, шу жумладан, юзага келган вазият муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишилди.
Олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчилар билан келишувларга эришилди ва фуқароларга паспорт ва ишлаш учун патентлари қайтариб берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 май куни Россия Федерациясининг "РЕСУРС+" МЧЖ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Келишувга мувофиқ, июнь-август ойларида Андижон (8), Наманган (4), Фарғона (351) ва Қашқадарё (47) вилоятларидан 410 нафар фуқаро ташкиллаштирилган тартибда Пермь ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган.
Фуқароларнинг Россия Федерациясига бориш билан боғлиқ транспорт харажатлари "Ресурс+" корхонаси ҳисобидан қопланган.
Бироқ, ишлаш учун юборилган фуқароларнинг 47 нафари меҳнат шартномасида белгиланган мажбуриятларини бузиб, меҳнат шартномаси талабларига риоя этмаган. Хусусан, спиртли ичимликларни иш жойида истеъмол қилиш каби ҳолатлар мунтазам кузатилганлиги сабабли, ушбу меҳнат мигрантлари билан меҳнат шартномалари муддатдан олдин бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.