Туркий тилли давлатлар ТИВ раҳбарлари Истанбулда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишади

Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади", - дейилади хабарда.
Толибларни Афғонистондаги ички ва ташқи ҳокимияти: МО давлатлари нега ҳушёр бўлсин
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.
2009 йилнинг 3 октябрида Озарбойжоннинг Нахичеван шаҳрида Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан иборат тўрт давлат иштирокида Туркийзабон давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши тузилгани эълон қилинган бўлиб, унинг фаолияти принциплари 2016 йил 16 сентябрдаги Истанбул декларациясида эълон қилинган.
2019 йилнинг кузида ташкилотга Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган.