https://sputniknews.uz/20210927/turkiy-tilli-davlatlar-tiv-rahbarlari-istanbulda-afgonistondagi-vaziyatni-muhokama-qilishadi-20656262.html
Туркий тилли давлатлар ТИВ раҳбарлари Истанбулда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишади
Туркий тилли давлатлар ТИВ раҳбарлари Истанбулда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишади
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши... 27.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-27T09:26+0500
2021-09-27T09:26+0500
2021-09-27T09:26+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17904813_269:0:1732:823_1920x0_80_0_0_aa2c6a832a52b449300e65061d17d120.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда."2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади", - дейилади хабарда. Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.2009 йилнинг 3 октябрида Озарбойжоннинг Нахичеван шаҳрида Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан иборат тўрт давлат иштирокида Туркийзабон давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши тузилгани эълон қилинган бўлиб, унинг фаолияти принциплари 2016 йил 16 сентябрдаги Истанбул декларациясида эълон қилинган.2019 йилнинг кузида ташкилотга Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган.
https://sputniknews.uz/20210922/toliblarni-afgonistondagi-ichki-va-tashqi-hokimiyati-mo-davlatlari-nega-hushyor-bolsin-20609941.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17904813_452:0:1549:823_1920x0_80_0_0_4505c4d4aabdf0dda502dcfac74ad186.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Туркий тилли давлатлар ТИВ раҳбарлари Истанбулда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишади
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги
матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади", - дейилади хабарда.
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.
2009 йилнинг 3 октябрида Озарбойжоннинг Нахичеван шаҳрида Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан иборат тўрт давлат иштирокида Туркийзабон давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши тузилгани эълон қилинган бўлиб, унинг фаолияти принциплари 2016 йил 16 сентябрдаги Истанбул декларациясида эълон қилинган.
2019 йилнинг кузида ташкилотга Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган.