Европа Россияни "совуқ экспорт қилишда" айбламоқда

Европа шу қишда ё музлаб қолади ёки энергия нархлари ошиши оқибатида қашшоқлашиб қолади. Яна ҳаммасига Россия айбдорми?
Sputnik
Энергетика бозорида сўнгги вақтларда содир бўлган ўзгаришлар Европанинг “яшил энергияга” ўтиш жараёнига оғриқли зарба берди. Ўтган йил давомида табиий газ нархи 10 баравар ошди ва унинг ортидан деярли ҳамма нарсанинг – электр энергияси, ёқилғи, транспорт ва озиқ-овқат нархлари ҳам ошди...
Дастлаб ўзгаришлар биржаларда кузатилади, лекин бироз вақт ўтиб нархлар ошиши оддий европаликларгача етиб боради. Энг камтарона ҳисоб-китобларга кўра, Британиянинг ўртача уй хўжалиги келгуси йилда электр энергияси учун 1500 фунт (2000 $) қимматроқ тўлайди. Россия билан солиштирганда бу олти баравар қиммат дегани. Устига устак, Британияда 2 млн. уй хўжаликларининг ҳозирги нархларда ҳам тўлаш учун пули йўқ.
Европа аҳолиси Россия ва ЕИ ўртасида муносабатлар яхшиланишини истайди
Хўш бундай вазиятда ҳаммага ёқадиган ва Ер шарини асраб авайладгиган “яшил энергетика”дан нималарни кутиш мумкин? Афсус ва уят билан тан олиш керак-ки, шамол ва қуёш энергиясининг кучи ҳозирча, юмшоқ қилиб айтганда, етарли эмас. Бу йил Европада қайта тикланадиган энергия манбааларидан олинадиган электр қуввати камайди. Сабаб - шамол кам бўлгани, булутли об-ҳаво ва совуқ қиш. Оқибатда январь ойида ЕИ улкан блэк-аут хавфи остида қолди. Мутахассислар фикрига кўра, бўлажак қиш янада совуқроқ бўлади.
Хуллас, ЕИда нархлар кескин ошишига сабаб – айнан мана шу юқорида келтирилган омиллар бўлди, айрим манбааларда келтирилган “углерод изини” камайтириш эмас. Унинг ортидан эса энергия манбаалари нархи ошишининг оқибатлари ҳам дарҳол етиб келди - бир неча ўғит заводлари ёпилди, юк ташиш нархлари аста-секин ўса бошлади, углерод чиқиндиларини кўпайтиришида айбланишдан қўрққан деҳқонлар эса ўз маҳсулотларининг нархини фаол ошира бошлади. Буларнинг барчаси иккита аянчли оқибат – ишсизлик ва озиқ-овқат нархи кескин ошишига олиб келади.
Бундан мантиқий хуслоса - европаликлар учун энергетик инқироздан чиқишнинг йўли битта - Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш, атом электр станцияларига буюртма бериш, чунки бугунги кунда ундан тоза ва кучлироқ энергия манбалари йўқ.
Лекин улар бундай қилмайди – чунки буни америкалик шериклар тушунмаслиги мумкин. Европа расмийлари ўзларининг эко-шиорларига қарамай, оммавий равишда кўмирга ўтишни бошлайдилар. Кўмир - экологик жиҳатдан энг ифлос ва энг зарарли, барча олимлар томонидан ҳақли равишда танқид қилинган ёқилғидир. Европа эса экологик жаннат ўрнига, қора тутунли қашшоқлик ва 19 аср томон йўл олмоқда.
“Россияни жазолаш”. Лавров Россия-ЕИ муносабатлари ҳақида
Европанинг ўрта-синф аҳоли қатлами йил давомида рекорд қадамлар билан қашшоқлашиб борди. Нархлар ошиши ўрта-синфни бутунлай йўқ қилиши ҳам мумкин. Масалан 2020 йил сентябрь ойида Британияда болали оилаларнинг 14 фоизида озиқ-овқатга пули етмас эди.Бу ёзда уларнинг улуши 24 фоизга ошди.
Ҳукумат камбағалларни қўллаб-қувватлашга, мактабларда бепул овқат берилиши керак бўлган болаларни ҳатто каникул вақтида ҳам бироз овқатлантиришга уриниб кўрди. Ушбу мақсадда “қуруқ рационлар” (сухой паёк) болаларнинг қўлларига тарқатилди. Уларнинг айримларининг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди ва жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Масалан бир ҳафталик “паёк” таркибига макарон, икки банка лўвия, бир неча бўлак пишлоқ, озроқ картофель, иккита сабзи ва 3та олма киритилган эди.
Оч қолган оилаларга озиқ - овқат учун маркалар ҳам берилди. Бир ҳафта давомида битта купон уч фунт стерлингга озиқ-овқат сотиб олишга имкон беради. Ҳозир унинг қиймати 4,25 фунт стерлингга етган. Маркага фақат сут, сабзавот, мева, дуккакли, донли маҳсулотлар, болалар овқатлари сотиб олишга рухсат берилади.
Гўшт, балиқ, пишлоқ, жамбон, ширинликлар, ҳатто нон маҳсулотлари ҳам йўқ. Бу пулга, айтайлик, Tesco супермаркетидан нималар сотиб олиш мумкин? Икки литр сут, бир -икки килограмм картошка, бир бош банан - шу тамом.
Британия ҳукумати буни "соғлом овқатланиш" деб атайди. Бошқаларга эса бу ҳарбий коммунизмнинг оч даврларини эслатади. "Мен иккита сабзини яшил думидан кўтариб бораман", деб ёзган эди ўша давр шоири.
Коронавирус ва Россия билан курашда ЕИ лайча ролини ўйнамоқда
Айрим ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, бугунги кундаги нархлар ошиши яқин келажакда айрим оилалар учун бундан ҳам оғирроқ кунлар келишини англатади: тез орада улар ё овқатланиш ё иситиш (eating or heating) орасида бирини танлашига тўғри келиши мумкин.
Одатда, Британияда ҳар қишда ўн минглаб нафақахўрлар вафот этади. Иситиш харажатларини тежаш учун улар кечаси батареяларни ўчириб қўйишади. Тонгда эса уларни совуқдан ўлган ҳолда топилади. 2014 йилда 40 мингдан ортиқ одам шу тарзда вафот этган. Келаётган қишда эса бундай ўлимлар сони ошиши кутилмоқда.
Испанияда қиш бироз иссиқроқ, лекин озиқ-овқат масаласи яхши эмас. Биргина Мадридда, шу йилнинг бошида, 186 минг киши мунтазам равишда озиқ-овқат хайрия банкларидан бепул тўпламларни олиб кетишган. Бу охирги 25 йилда кузатилган энг ёмон кўрсаткич. Озиқ-овқат етишмаётганлар орасида қариялар сони тобора кўпайиб бормоқда. Одатда улар ўз пенсиясини ишсиз қолган болалар ва набираларга беришади. "Чўқинган она" хайрия ташкилоти хабарига кўра, ёрдам сўраб мурожаат қиладиган қариялар сони сўнгги йил давомида 63 %га ошган.
Мадридда озиқ-овқат пакетларини тарқатиш билан шуғулланувчи Сан-Хуан де-Диос ибодатхонасининг роҳиби BBCга хабар қилишига кўра, айрим кишилар унинг олдига шаҳарнинг узоқ бурчакларидан пиёда келишади ва йўлга икки соат вақт сарфлашади. Сабаб – уларнинг автобусга ҳам пули етишмайди.
Ажабланарлиси, улар уйсизлар ёки гиёҳвандлар эмас – улар ўз жамғармаларидан айрилган ва қашшоқлашиб қолган собиқ ўрта-синф вакиларидир.
Қаршиликларга қарамасдан: “Шимолий оқим-2” қурилиши тўлиқ якунланди
Электр энергияси нархи ошишининг яна бир нохуш оқибати - бу Европа товарларини жаҳон бозорида қимматлашиб кетиши ва рақобатбардошлигининг тушиб кетиши. Европа Иттифоқининг асосий бозори ҳар доим Америка бўлган. Айнан бозор европаликларни океан ортидаги ҳомий билан ҳарбий базалар каби мустаҳкам боғлаб туради.
Аммо ҳозир энергетика соҳасида парадоксал вазият юзага келмоқда. Европаликларга “яшил кун тартибини” белгилаб берган Американинг ўзи қуёш ва шамол энергиясига ўтишга шошилмаяпти. Арзон электр энергияси уларга маҳсулот нархини паст ушлаб туриб Европаликарни бозордан сиқиб чиқариш имконини бермоқда. Бу қанчалик шафқатсиз? Бундай услубни иттифоқчиларга нисбатан ҳам ишлатса бўладими?
Аммо штатлар ўзининг содиқ вассаллари билан доимо шундай йўл тутмайдими? Ахир "Боливарнинг иккикишини кўтаришга кучи етмайди."