Коронавирус ва Россия билан курашда ЕИ лайча ролини ўйнамоқда

© AP Photo
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) раиси, Австрия соғлиқни сақлаш масалалари агентлиги раиси Криста Виртумер-Хохе Вена томонидан “Спутник V” вакцинасининг фавқулоддда маъқуллаш имкониятини “рус рулеткаси”га қиёслади.
Мавзу тасодифан юзага чиққани йўқ: Австрия Россия препаратига очиқдан-очиқ қизиқиш билдираётганини намоён этмоқда. Ўтган ҳафта Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси делегациясининг канцлер Себастиян Курц билан музокаралари бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбарияти ЕМА томонидан дорининг Европа бозорига рухсат берилишига кутишини билдирган бўлсада, ЕИнинг яна билан нуфузли ва бой мамлакати Москва билан вакцина ҳамкорлигига тайёрлиги кузатувчилар томонидан рамзий маъно сифатида қабул қилинмоқда.
Виртумер-Хохенинг баёнотига “Спутника V” яратувчилари зудлик билан муносабат билдириб, европалик амалдордан омма олдида узр сўрашни талаб қилди.
ЕМА раҳбари нафақат ўзининг расмиятчилик ваколатлари, балки шунчаки одоб доирасидан ташқариб чиқиб кетди. Аввалига у “Спутника V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган 46 та мамлакат миллий регуляторининг малакасига шубҳа билдириб, касбий этикани қўпол бузди. Бундан ташқари, ЕМА ҳозиргача бирор бир бошқа препарат борасида бу оҳангда фикр билдиришни ўзига эп кўрмаганди. Равшанки, бундай позиция касбий этикага умуман зиддир. Агентликнинг Россия вакцинаси хусусида уялиб ўтирмагани эса унинг ошкора сиёсий тарафкашлиги ва рус ярим одамчаларга нисбатан қабул қилинган қоидаларга риоя қилишни кўрмаслигини кўрсатади.
Қолаверса, Брюсселнинг эмлаш билан боғлиқ муаммолар кўпаётганини инобатга олиб, Виртумер-Хохенинг хулқини тушунса бўлади. Синчковлик билан ўйланган ва мафкурага тўлиқ мос келадиган Европа режалари йўққа чиқди. Кўзда тутилган Россия ва бошқа “нотўғри” дориларнинг бракка чиқариш ўрнига ЕМА сертификатлаш учун “Спутника V” экспертизасини бошлашга мажбур бўлганди. Устига устак, вакцинанинг Германия бошчилигидаги нуфузли қўллаб-қувватловчи гуруҳи бор.
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади
Иттифоқда эмлаш билан боғлиқ вазият шунчалар мураккабки, Европа комиссияси ЕИга аъзо мамлакатларнинг Брюссель билан шартнома тузмаган ишлаб чиқарувчилардан дорини мустақил харид қилиш ҳуқуқини тан олди.
ОАВ эса очиқчасига нафақат “Европа қоқ ўртасидаги Путиннинг пропаганда муваффақияти”, балки Европа стратегияснинг барбод бўлгани ҳақида ҳам ёзмоқда. Германиянинг “Die Welt” нашри митти Сан-Марино давлати “Спутник V”ни биринчи рўйхатдан ўтказганлар қаторида бўлиб қолганини сўзлаб берди. Пандемиядан жуда катта жабр кўрган мамлакат ҳукумати ЕИнинг марказий каналлари орқали вакцина олишга уринишларда Брюсселнинг барча эшикларини қоқиб чиққанини айтган. Ҳаммаси беҳуда экан: “Шу боис биз Россия Федерациясига мурожаат қилдик ва шу тариқа “Спутника V” етказиб берилишига рухсат олдик”.
Бир неча ҳафта илгари ЕИда вакцина экспортини блоклаша имкон берувчи механизм жорий этилганди, италянлар бундан биринчи бўлиб фойдаланганлардан бўлишди. “AstraZeneca” компанияси Италиянинг Анани шаҳридаги корхонада ишлаб чиқарилган ўзининг 250 минг доза вакцинасини Австралияга жўнатишни режалаштирганди.
Австралияда COVID-19 билан боғлиқ вазият Европага қараганда анча яхшироқ: ҳам касалланиш даражаси паст, ҳам мамлакатнинг 300 минг доза вакцинаси бор ва бу унга “AstraZeneca” технологиялари асосида бу ойда ўзи ишлаб чиқаришни йўлга қўйгунча бир амаллаб туришига имкон беради.
Шундай экан Италия ҳукумати ушбу партиянинг экспорт сўровини рад этди. Мамлакат бош вазири Марио Драги эса ЕИни вакцина етказиб бериш бўйича ўзининг шартнома мажбуриятларини бажармаётган компанияларга нисбатан (“AstraZeneca” бу антирейтингда етакчи) янада қаттиқроқ чора кўришга чақирди.
Бу билан италянча фаоллик битмади: икки кун аввал Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва “Adienne Pharma&Biotech” компанияси ўртасида Италияда “Спутника V”ни ишлаб чиқариш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳужжат Европадаги бунга ўхшашлардан биринчиси бўлди.
Груз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
ЕИнинг иккинчи мамлакати “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади
Аммо Брюсселга ЕИ аъзоларининг “ташаббускорлиги” янада камроқдай. Бизнес ишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларга ўта умидсизлик билан боқяпти. Европа иқтисодиётининг тикланиши чўзилмоқда, сақланиб қолинаётган чекловлар корхоналар ишини тўхтатиб қўймоқда, капитал кетмоқда, яна бир сайёҳлик мавсуми хавф остида. “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ эмлашнинг суст суръатларидан 50 дан 100 миллиард еврога йўқотиши мумкин.
Ажабланарли жойи йўқ, иш бундан давом этаверса Евроиттифоқининг ўз сафидаги интизомни мустаҳкамлашга ҳафсаласи бўлмайди. Ва у панжа ортидан унинг аъзолари пандемияга қарши курашда мафкуравий фақат қоғозда битилган ва нуқсонсиз стратегияга биноан эса, балки воқеликка қараб фаол иш тутишига қарашга мажбур.
Мажбуран ва йўл-йўлакай қоида ва ҳаракатлар дастурини ўзгартирадиган Европа амалдорларининг Виртумер-Хохенинг “Спутнике V” ва “рус рулеткаси” ҳақидаги баёнотлари сингари кичик “чақишлари”дан ўзга чоралари қолмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0