ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Ташқи кучларининг қитъа ишларига аралашишга ҳаққи йўқ, барча баҳсли масалаларни эмас минтақа давлатлари зиддият келтириб чиқариш ва уларни бир-бирларига гиж-гижлаш уринишларига тўсқинлик қилиб, ўзаро ҳал қилишади.
Бундан 20 йил аввал ташкил этилган ва ҳозир Душанбеда ўз саммитини ўтказаётган ташкилотнинг асосий мақсади ҳам айнан шундан иборат: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти. Ҳозирги ШҲТ саммити икки йил ичида давлат раҳбарларининг биринчи юзма-юз учрашуви бўлиши керак эди. Бироқ карантин чекловлари уни аралаш шаклда ўтказилишига сабаб бўлди: меҳмонларнинг катта қисми Душанбеда йиғилади, Владимир Путин, Си Цзиньпин ва Нарендра Моди эса онлайн қатнашади.
Лекин бу билан саммит аҳамияти камаймайди: Душанбега Николай Патрушев, Сергей Лавров ва Сергей Шойгу учиб келганини айтмаса ҳам бўлаверади. Саммит аниқ ташкилот тарихидаги энг муҳимларидан бири бўлади.
Штатларнинг Афғонистондан кетишидан кейин минтақа ишларига тўғридан-тўғри ташқи аралашиш даври ниҳояланмоқда. ШҲТ эса минтақа хавфсизлигига тўлиқ масъулиятли бўлмоқда. Бу унинг ҳамма иштирокчилари манфаатларига жавоб беради, зеро афғон мавзуси (минтақада хорижий ҳарбийларнинг бўлиши масаласи ҳам) ташкилот учун у тузилган йиллардан буён энг муҳимларидан бири бўлиб қолмоқда эди.
Йўқ, ШҲТ Американинг бостириш киришига жавобан тузилмаган. У 2001 йил июнидаёқ пайдо бўлганди, шунга қарамай унинг ташкил этиш ғояси 1996 йилга бориб тақалади. Ўшанда ўшашаҳарда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан таркиб топган “Шанхай бешлиги” ташкил этилганди. 2001 йилда “Бешлик” “Олтиликкача” кенгайди (Ўзбекстонни қабул қилиб) ва ўз муносабатларини шартнома шаклида расмийлаштирди. Кейинги йилларда эса бошқа давлатларнинг катта қизиқишини ўзига жалб қилди. Лекин рус-хитой алянси кенгайишга шошилмади: бир неча давлатлар кузатувчи мақомини олди, бошқалари “мулоқот ҳамкорлари” бўлишди.
2010 йилга ўрталарига келиб Шарқ ва Ғарб муносабатларидаги кескинлик бевосита зиддиятга ўта бошлаган пайтда, ШҲТ кенгая бошлади: 2015 йилда Ҳиндистон ва Покистоннинг тўлақонли аъзо бўлиши бошланди ва икки йил ўтиб “Олтилик” “Саккизликка” айланди. Энди эса “Тўққизликка” айлана бошлайди: Эронни қабул қилиш жараёни бошланади (унинг янги президенти Иброҳим Раисий учун Душанбе саммити умуман халқаро дебют бўлади).
Вақти келиб ШҲТ ўз таркибига Афғонистонни қабул қилиб, “Ўнликка” айланишига шубҳа йўқ.
Аммо ҳозир бу мамлакат номидан Душанбедаги саммитда ҳеч ким қатнашмайди: америкапараст ҳукумат қулади, янгиси толибларники эса (улар ўзларини муваққат деб атаётган ва хусусан “Толибон”* ҳаракати вакилларидан ташкило топган) ҳозирча ШҲТ мамлакатлари томонидан тан олинмаган.
Бироқ яқин келажакда янги Кобул ҳукумати кўпчилик қўшнилар томонидан эҳтимол тан олинади (уларнинг бари эса, Туркманистондан ташқари, ШҲТга аъзо). Айнан ШҲТ Афғонистонга нисбатан сиёсатни ишлаб чиқишга ҳам, янги афғон ҳукуматининг ташқи дунё билан мулоқотида ҳам муҳим рол ўйнайди.
Ҳозирда ШҲТда кузатувчи бўлган Афғонистон вақти келиб унинг тўлақонли аъзоси бўлиши мумкин – бўлиши ҳам шарт. Бу йўлдаги асосий тўғаноқ йўқолди-ку. Толиблар эса бир неча марта қўшнилар хавфсизлигига таҳдид туғдирмаслигини айтган. Шундай экан Афғонистон ичида фуқаролар уруши қайта тикланмаслигига ишонч ҳосил қилмоқ муҳимдир.
Нафақат ишонч ҳосил қилиш, балки ташқи кучларнинг уни бошлашига йўқ қўймаслик даркор. Афғон нифоқига фақат Ғарб ўйинчилари пул тикиши мумкин, чунки Афғонистон қўшниларидан ҳеч ким у ерда ўзаро ички низолар қайта бошланишидан манфаатдор эмас. Аксинча, деярли ҳаммаси ҳам фойдали шартномалар, ҳам ўз мавқеларини мустаҳкамлашга умид қилиб, мамлакатни тиклашга ёрдам қўлини узатади.
Ҳа, бу позициялар кўпинча бир-бирига ўхшамайди, гоҳида бир-бирига қарама-қарши (Покистон ва Ҳиндистоннинг афғон йўналишидаги қарашлари) – лекин уларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ён бериш йўлини топиш учун айнан ШҲТ лозим. Гарчи ташкилот ҳарбий блок бўлмасада, уни бемалол геосиёсий алянс деб аташ мумкин. Устига устак Марказий Осиё эмас, балки Паносиё. Эрон қўшилиши билан ташкилот чегараси Араб дунёсидан Узоққа шарққача чўзилади ва Осиёнинг учдан икки қисмини эгаллаб, Ер шарининг деярли ярим аҳолисини бирлаштиради.
Бутун Осиёда ШҲТга кирмайдиган икки муҳим минтақа қолмоқда: бу Араб дунёси (Шимолий Африкага ҳам тарқалган) ва в АСЕАНга бирлашган Жануби-Шарқий Осиё. Лекин ШҲТ у билан ҳам муносабатларни йўлга қўймоқда: кузатувчи мақомига Вьетнам ва бир қатор араб давлатлари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Булар Сурия, Миср, Қатар ва Саудия Арабистони. Охирги учтасига Душанбедаги саммитда аввалига мулоқот ҳамкори мақоми берилади, айтганча, энг муҳим Осиё мамлакати бўлган Туркия бу мақомга эга. Маълумки, иштирокчилар сони кўпайиши билан осиёча ЕХҲТга ўхшаш нарсага айланиш хатари мавжуд, яъни ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган расмият жиҳатидаги ташкилотга. Бироқ ҳамма гап шундаки, ШҲТ на ҳудудий экспансия, на НАТОга айланишга интилади. ШҲТ –Осиёдаги манфаатларни мувофиқлаштиришга ва можароларни Осиё мамлакатлари кучлари билан ҳал қилишга қаратилган северен давлатларнинг геосиёсий мулоқоти шакли.
Унинг айрим иштирокчилари ўртасидаги зиддият қанчалик катта бўлмасин, агар ўзаро фойдали ечим топишнинг имкони бўлмаса, ҳамиша қарама-қаршиликнинг олдини оладиган вариант бўлади.
Ҳозир Штатлар Ҳиндистонни QUAD тўртлик форматига фаол жалб қилишга уринаётганидек (АҚШ, Япония, Австралия ва Ҳиндистондан иборат “Хавфсизликка оид тўрт томонлама мулоқот”). Бу формат ошкора равишда Хитойга қарши қаратилган форматга эга.
Штатларнинг афғон масаласидаги сабоқлари Ҳиндистонга (Ғанини қўллаб-қувватлаётган ва толиблар билан мулоқот қилишдан бош тортаётган) минтақа муаммолари юзасидан америкаликлар билан биргаликдаги иш хавфини кўрсатади. Деҳли Покистондан хавфсирамоқда? Лекин Исломободнинг бу асрда геосиёсий устувор вазифалари қандай ўзгарганига қарашнинг ўзи кифоя: агар афғон уруши бошида Штатлар уни асосий иттифоқ мамлакат деб ҳисоблай олишган бўлса, ҳозир эса покистонликларнинг ўтмишда янкиларга бўлган ишончидан урвоқ ҳам қолмаган.
ШҲТнинг биринчи 20 йили катта йўлнинг бошланиши эди, холос. Энди атлантик асрининг тугаши билан унинг Осиё тақдири учун катта масъулиятни ўз зиммасига олиши кутилмоқда. Дунёнинг энг катта қисми аҳамиятини инобатга олган ҳолда бутун сайёранинг ҳам.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти