Толиблар университетлар дастурларидан шариат қонунларига зид фанларни олиб ташламоқчи

Олий таълим вазирлиги талабаларга келажакда чет элда таълим олиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишни режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. "Толибон"* ҳаракати афғон университети дастурларидан шариат қонунларига зид фанларни олиб ташлашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали.
Илгарироқ Khaama Press агентлиги универститетлар талабаларини дастурларда ўзгаришлар кутаётгани ҳақида хабар қилган эди: афғонлар бошқа мамлакат талабалари билан рақобатлаша олиши учун олийгоҳлардаги иккинчи даражали фанларни замонавий фанларга алмаштириш кўзда тутилган.
ШҲТ ва КХШТ Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади - Асадов
"Ислом қонунларига зид ҳар қандай фан (дастурдан) чиқариб ташланади", - дея иқтибос келтиради Афғонистон олий таълим вазири вазифасини бажарувчи Абдула Боқий Ҳаққоний сўзларидан телеканал.
Айни вақтда айнан қандай фанлардан воз кечилишига аниқлик киритилмаган.
Олий таълим вазирлиги келажакда талабаларга чет элда таълим олиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишни режалаштирган.
Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмлари ошкор қилинди
Август ойи охирида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирганди. 15 август куни улар Қобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий тартибда эвакуация қилина бошлади.
31 августга ўтар кечаси америка ҳарбийлари қобул аэропортини тарк этдилар ва бу билан АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйилди.
Олтинчи сентябр куни толиблар жанглардан сўнг Афғонистоннинг 34 провинциясидан энг сўнггиси - Панжшерни ўз назоратига олганини эълон қилди.
Франция Афғонистондаги толиблар ҳукуматини тан олишдан бош тортди
Эртаси куни Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. Вақтинчалик ҳукуматни Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот