https://sputniknews.uz/20210913/markaziy-osiyoning-bosh-terrorchilari-ismlari-oshkor-qilindi-20467790.html
Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмлари ошкор қилинди
Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмлари ошкор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Толиблар энг хавфли террорчилик уюшмалари иштирокчиларини "исломий биродарлар" деб атаб, улар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда 13.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-13T09:31+0500
2021-09-13T09:31+0500
2021-09-13T09:31+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/16/15239865_0:65:1050:656_1920x0_80_0_0_061b8d70a997e4afdee94694ce312595.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Балх собиқ губернатори, "Афғонистон ислом жамияти" партияси етакчиларидан бири Атто Муҳаммадий Нур Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор мамлакатлар террорчи уюшмалари етакчилари рўйхатини тузди.Бу рўйхатга ўзларига сохта исмлар олган ва турли тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 40га яқин тарафдорлар киритилган.Атто Нур ушбу рўйхатни Душанбеда 16-17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити бошланиши аввалида тақдим этишга қарор қилди.Жумладан, рўйхатдан "ЎИҲ"*, "Шарқий Туркистон ИҲ"*, "Жамоат Ансаруллоҳ"*, шунингдек, "ИШИД" уюшмалари иштирокчилари ўрин олганлар.Ушбу ташкилотлар жангарилари "Ал-Қоида"* билан ҳамкорликда айни вақтда Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган "Толибон"* билан ҳамкорлик қилишмоқда."Дунёнинг жамики мамлакатлари толиблар ушбу шахсларни "исломий биродарлар" деб аташларини билиб қўйишсин", - деб баёнот қилган Атто Нур.Унинг таъкидига кўра, террористик уюшмалар билан ҳамкорликдан воз кечиш - "Толибон"*нинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларидан биридир. Аммо ҳукумат тепасига келган радикаллар бошқа давлатлар чақириқларига эътиборсиз бўлишмоқда.Сиёсатчининг сўзларига кўра, ушбу ташкилотлар етакчилари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида ўрнашиб олишган. Уюшмаларнинг бош раҳбари эса Қозоғистон фуқароси, "Шарқий Туркистон ислом ҳаракати" вакили Ҳожи-Фуркан бўлади.Сал аввал истеъфодаги полковник Маҳдий Собир юқорида номи тилга олинган ташкилотлар - "уйқудаги террорчилик ячейкалари" бўлиб, толиблар буйруғига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солишлари мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.* - РФда таъқиқланган террорчи ташкилотлар.
https://sputniknews.uz/20210912/frantsiya-afgonistondagi-toliblar-hukumatini-tan-olishdan-bosh-tortdi-20463275.html
https://sputniknews.uz/20210824/markaziy-osiyoda-al-qoida-va-idning-uyqudagi-yacheykalari-bor---kazakbaev-20207792.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/16/15239865_45:0:1005:720_1920x0_80_0_0_0ef4784725e77934a5f1922774f17817.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмлари ошкор қилинди
Толиблар энг хавфли террорчилик уюшмалари иштирокчиларини "исломий биродарлар" деб атаб, улар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Балх собиқ губернатори, "Афғонистон ислом жамияти" партияси етакчиларидан бири Атто Муҳаммадий Нур Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор мамлакатлар террорчи уюшмалари етакчилари рўйхатини тузди.
Бу рўйхатга ўзларига сохта исмлар олган ва турли тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 40га яқин тарафдорлар киритилган.
Атто Нур ушбу рўйхатни Душанбеда 16-17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити бошланиши аввалида тақдим этишга қарор қилди.
Жумладан, рўйхатдан "ЎИҲ"*, "Шарқий Туркистон ИҲ"*, "Жамоат Ансаруллоҳ"*, шунингдек, "ИШИД" уюшмалари иштирокчилари ўрин олганлар.
Ушбу ташкилотлар жангарилари "Ал-Қоида"* билан ҳамкорликда айни вақтда Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган "Толибон"* билан ҳамкорлик қилишмоқда.
"Дунёнинг жамики мамлакатлари толиблар ушбу шахсларни "исломий биродарлар" деб аташларини билиб қўйишсин", - деб баёнот қилган Атто Нур.
Унинг таъкидига кўра, террористик уюшмалар билан ҳамкорликдан воз кечиш - "Толибон"*нинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларидан биридир. Аммо ҳукумат тепасига келган радикаллар бошқа давлатлар чақириқларига эътиборсиз бўлишмоқда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, ушбу ташкилотлар етакчилари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида ўрнашиб олишган. Уюшмаларнинг бош раҳбари эса Қозоғистон фуқароси, "Шарқий Туркистон ислом ҳаракати" вакили Ҳожи-Фуркан бўлади.
Сал аввал истеъфодаги полковник Маҳдий Собир юқорида номи тилга олинган ташкилотлар - "уйқудаги террорчилик ячейкалари" бўлиб, толиблар буйруғига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солишлари мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.
* - РФда таъқиқланган террорчи ташкилотлар.