Марказий Осиёда "Ал-Қоида"* ва "ИД"*нинг "уйқудаги ячейкалари" бор - Казакбаев

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФМинистр иностранных дел Кыргызстана Руслан Казакбаев
Министр иностранных дел Кыргызстана Руслан Казакбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ТИВ раҳбари Казакбаев Марказий Осиёда "Ал-Қоида"* ва "ИД"*нинг "уйқудаги ячейкалари" борлиги ҳақида огоҳлантирмоқда
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев Марказий Осиёда "Ал-Қоида"*, "ИД"* ва бошқа халқаро террористик уюшмаларнинг "уйқудаги ячейкалари" бор, дея тахмин қилмоқда. Бироқ, унинг айтишича, бу ерда гап "Толибон"* ҳақида бораётгани йўқ.
"Агар "уйқудаги ячейкалар" ҳақида гапирилса, бу толиблар ҳақида эмас. "Толибон"* ҳаракати раҳбарияти олдин ҳам кўплаб маротаба ички кун тартибига диққатни жамлаганини, ташқи экспансияга доир ҳеч қандай режалари йўқлиги ҳақида гапирган эди", - деди у РИА Новостига берган интервьюсида, Қирғизистонда толибларнинг "уйқудаги ячейкалари" мавжудлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Президент Узбекистана принял участие в саммите ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
"Марказий Осиё мамлакатларида "Ал-Қоида"*, "ИД"* ва бошқа халқаро террористик уюшмаларнинг "уйқудаги ячейкалари" бўлиши мумкин, улар ўз мафкураси ташвиқотидан манфаатдор", - дея қайд этган Казакбаев.
Унинг сўзларига кўра, "бутун дунёда хавфсизликни таъминлаш борасида кўриладиган ҳаракатлар ва чораларнинг умумий тизимли алгоритмлари мавжуд ва бизнинг мамлакатимиз ҳам албатта, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари каби улар билан ҳамкорликда, иккиёқлама форматда ва минтақавий ташкилотлар доирасида худди шундай чораларни кўрмоқда".
АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқарилгач, "Толибон"* ҳаракати жангарилари мамлакат ҳудудини босиб олишни бошлади ва 15 август куни Қобулга кириб келди. Республика президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. Вице-президент Амрулла Солих ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилиб, афғон пойтахти шимолидаги ҳудудларда толибларга қарши ҳаракатларни ташкиллаштирди. 16 августга ўтар кечаси толиблар сиёсий офиси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш якун топганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқланишини айтди.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0