ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов хабар берди.
Жумладан, ташланмаларнинг 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди.
"Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили: 37,8 фоизи — нефт ва газ, 20 фоизи — энергетика, 19 фоизи — металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади. 🛠 Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2021-2023 йилларда республика бўйича 53 та ишлаб чиқариш корхонасининг қарийиб 320 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади.
Ташланмаларга яна бир омил — транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ва магистрал йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарар йилдан-йилга ортмоқда: ўтган йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланган".