https://sputniknews.uz/20210907/ozbekistonda-2020-yilda-atmosferaga-tashlamalar-miqdori--22-mln-tonnani-tashkil-qildi-20395704.html
Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди
Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди
Sputnik Ўзбекистон
Жумладан, ташланмаларнинг 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди. 07.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-07T12:57+0500
2021-09-07T12:57+0500
2021-09-07T12:57+0500
жамият
об-ҳаво
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556781_0:258:2726:1791_1920x0_80_0_0_4c711161a1cd1ff53e83f010248735ef.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди.Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов хабар берди.Жумладан, ташланмаларнинг 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди."Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили: 37,8 фоизи — нефт ва газ, 20 фоизи — энергетика, 19 фоизи — металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади. 🛠 Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2021-2023 йилларда республика бўйича 53 та ишлаб чиқариш корхонасининг қарийиб 320 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади. Ташланмаларга яна бир омил — транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ва магистрал йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарар йилдан-йилга ортмоқда: ўтган йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланган".
https://sputniknews.uz/20200404/Toshkent-avosi-karantin-tufayli-tozalanadi---ekologlar-13851326.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556781_0:2:2726:2047_1920x0_80_0_0_db71add812909694cfec6e152daa31aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, газ
Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди
Жумладан, ташланмаларнинг 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов хабар берди.
Жумладан, ташланмаларнинг 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди.
"Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили: 37,8 фоизи — нефт ва газ, 20 фоизи — энергетика, 19 фоизи — металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади. 🛠 Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2021-2023 йилларда республика бўйича 53 та ишлаб чиқариш корхонасининг қарийиб 320 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади.
Ташланмаларга яна бир омил — транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ва магистрал йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарар йилдан-йилга ортмоқда: ўтган йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланган".