Путин: Россия ва Украина эртами-кечми муносабатларни қайта тиклайди

Россия президенти Владимир Путин Россия-Украина ўртасидаги ҳозирги муносабатларни нормал деб баҳолаб бўлмаслигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Россия-Украина муносабатлари эртами-кечми қайта тикланади, деб баёнот қилди жума куни РФ президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум(ВЭФ)нинг ялпи мажлисида.
Россия етакчиси украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун сайи-ҳаракат қилса, келажакда ВЭФда қатнашиши мумкин, деган фикрни билдирди.
"Биз бугун гувоҳи бўлиб турган вазият мутлақо нотабиий, нормал деб бўлмайди уни. Эртами-кечми, албатта, бу қанча эрта рўй берса, шунча яхши, биз Украина билан муносабатларни тўлиқформатли кўламда қайта тиклаймиз", – деб таъкидлади Путин, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Путин Афғонистондаги вазиятни гуманитар фалокат деб баҳолади
Россия етакчисининг таъкидлашича, Украина ҳукуматининг қанчадан қанча авлоди РФ билан муносабатларни қайта тиклаш шиорлари билан тепага келади, бироқ амалда эса улар "сайловчиларни алдашдан нарига ўтмайди".
"Бу ўта сўл миллатчилар таъсири остида рўй бермоқда. Шундай таассурот уйғонмоқдаки, сайланган етакчилар, олий кабинетларга кириб олгач, украин жамиятининг айнан шу қисмидан хавфсирашни бошлайдилар ва улар амбицияларини қаноатлантириш учун ҳамма ишни қиладилар", - деди Россия президенти.
Сал аввал Кремль расмий вакили Дмитрий Песков "Известия"га берган интервьюсида Путин ва Зеленский учрашуви рўй бериши эҳтимоли борлигини, аммо унга пухта тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида гапирган эди.
Шу билан бирга, Песков, бу учрашув 2021 йил якунигача рўй бериши мумкинлигига шубҳа билдирди.