“Битта ракета етади”. Россия флоти "самолёт ташувчи кемаларнинг қотили" билан қуролланади

Шу кунларда Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кема ва сув ости кемалари зарба бериш қобилиятини оширади - бошқа куни Мудофаа вазирлиги гипертовушли “Циркон”ларни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади.
Sputnik
Андрей Коц. Шу кунларда Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кема ва сув ости кемалари зарба бериш қобилиятини оширади - бошқа куни Мудофаа вазирлиги гипертовушли “Циркон”ларни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади. Улар 2022 йилда флотга топширилиши кутилмоқда. Дунёдаги биринчи серияли кемаларга қарши гипертовушли ракета ва унга Ғарбнинг жавоби ҳақида – РИА Новости материалида.

Биринчи рақамли масала

Август ойи ўрталарида АҚШ стратегик қўмондонлиги раҳбари Чарльз Ричард космик мудофаа бўйича ҳар йиллик симпозиумда сўзлаган нутқида Россиянинг гипертовуш технологияси НАТО учун жиддий муаммо эканлигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, "Циркон" Россия денгиз флотига денгиздаги фараз қилинган қуролли тўқнашувда шубҳасиз устунликни беради.
"Бизнинг ҳозирги ер усти ва космосга асосланган датчиклар тизими бу ракеталарни аниқлаш ва кузатиш вазифаларини уддаламаслиги мумкин, - деди Ричард. - Тан олишим керакки, Россия гипертовуш технологиялар бўйича дунёда етакчи мамлакатдир. Улар тез учар қурилма-глайдерларни ишлаб чиқаришга катта маблағ сарфлашда давом этишмоқда. Қисқа вақт ичида мудофаа саноати уларга қандай қаршилик кўрсатишни билмайди, НАТО мамлакатлари флотининг кемалари ҳимоясиз бўлиб қолади".
Пентагон АҚШ денгиз флотининг заиф жойини топди
Ғарб ҳарбийлари, сиёсатчилар ва журналистлар доимо Циркон ҳақида гапиришмоқда. Бу қуролнинг муваффақиятли синови Шимолий Атлантика алянсини жиддий ташвишга солмоқда.
Масалан, илгари Пентагон матбуот котиби Жон Кирби ядровий ускуналар бўлиши мумкин бўлган Россия гипертовуш комплексларини "беқарорлаштирувчи потенциал омил" деб атади. АҚШда, унга кўра, бундай қуроллар фақат ядросиз бўлган версияда ишлаб чиқарилмоқда.
Бу баёнот Россиянинг Вашингтондаги элчихонасида ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Дипломатлар Кирбига мулойим эслатиб ўтишди, ядровий ўқи бўлмаган гипер товуш, албатта, яхши, лекин Россия жавоб беришга мажбур бўлган анча жиддий нарсалар бор. Масалан, Европада ракета учириш мосламаларини жойлаштирилиши.
АҚШ ҳарбий базалари ҳимоясиз деб тан олинди
Кремл ҳам бунга муносабат билдирди. "Ёдингизда бўлса, Владимир Путин бу мавзуларда бир неча бор гапирганди", - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, афсуски, сўнгги ўн йилликлар ёки ундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида биз бутун ҳужжатли стратегик хавфсизлик тизимининг бузилишига дуч келдик, бундан ташқари, биз АҚШ ва НАТО томонидан амалдаги томонлар тенглигини бузишга қаратилган баъзи қадамларини кузатдик.
Бу хавфсизликни таъминлаш учун чоралар кўришни талаб қилди. “Циркон” - улардан бири.

Тўхтатадиган ҳеч нарса йўқ

Қанотли ракетанинг тактик ва техник тавсифларининг аксарияти махфийлаштирилган, бироқ айрим нарсалар маълум. Тезлик – рекорд даражада, соатига ўн минг километрдан ошади, ёки ач тўққизга яқин Мах. Узоққа учиш масофаси - минг километр. Марш участкасида парвоз - ҳаво қаршилиги паст бўлган 30-40 километр баландликда. Жанговар қисмининг оғирлиги тахминан 450 килограммни ташкил қилади.
"Ғарб давлатлари флотида ҳозирча Цирконни тўхтатадиган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари йўқ", - дейди Халқаро қурол савдосини таҳлил қилиш маркази директори Игорь Коротченко. - Кема зарарланган ҳудудга кирмасдан туриб, ер ва ер нишонларини йўқ қилиши мумкин. Бу қуролларни серияли ишлаб чиқариш бошланиши билан Россия флоти олдинга жиддий қадам ташлайди".
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
Муҳим ҳолат: “Циркон” П-800 “Оникс” ва “Калибр” кемалари каби ракеталар учириш қурилмаларидан отилиши мумкин. Назарий жиҳатдан, “Буян-М” ва “Қорақурт” лойиҳаларининг кичик ракета кемалари ҳам ташувчи бўлиши мумкин. Шундай қилиб, ҳатто кичик байроқчалар самолёт ташувчиси кема таҳдидга айланади. Сув ости чизиғидан пастда битта жанговар снаряднинг зарбаси сузувчи аэродромнинг думалаб кетиши ва ишдан чиқишига етарли бўлади.
Яқинда Шимолий флотнинг кенг кўламли машқлари пайтида синовдан ўтган янги автоматлаштирилган бошқарув тизими истиқболли зарба мажмуасини рақиб кемаларига йўналтиради. "Известия" мудофаа идораларидаги манбаларга таяниб хабар беришича, маневрлар пайтида Ту-142 разведка ва сув ости кемаларига қарши самолётларнинг иккита экипажи шартли рақиб ҳақидаги маълумотларни етказди ва юзлаб километр масофадан ракетани учиришди.
Шу билан бирга, автоматлаштирилган тизим мустақил равишда энг муҳим нишонларни аниқлади ва мос қуролни танлади. Истиқболли “Циркон”лардан ташқари, тизим назорати остидаги кемаларда олдинги авлодларнинг қанотли тизимлари, жумладан, “Яхонт”, “Вулкан” ва “Калибр”дан фойдаланиш мумкин.

"Гранит"лар ўрнига

Гипертовуш ракета лойиҳаси 2010-йилларда бошланган – ўта махфий шариотларда. Илк бор Владимир Путин 2018 йилда кенг жамоатчиликка ушбу лойиҳа ҳақида гапириб берди. Бугунги кунга қадар ер усти ва сув ости кемаларидан 9та учириш амалга оширилди, уларнинг барчаси - муваффақиятли бўлди. Бу кузда “Северодвинск” атом сув ости кемаси рекатани отиши керак, шундан сўнг синовлар якунланади.
Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда
Мудофаа вазирлигининг режаларига кўра, "Циркон" вақт ўтиши билан 1980-йилларнинг ўрталаридан бери хизматда бўлган ва анча эскирган П-700 “Гранит” кемаларга қарши ракеталарини алмаштиради. 22350-сонли лойиҳалар фрегатлари, 1144-лойиҳа бўйича “Петр Великий” ва “Адмирал Нахимов” оғир ядровий крейсерлари, шунингдек, 885М ва 949АМ лойиҳаларининг кўп мақсадли ядровий сув ости кемалари янги зарба мажмуаси билан жиҳозланади. Биринчи "Циркон"ларни Шимолий флотининг кемалари олади.
Ва бу НАТОнинг ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари кучсиз бўлган ягона қурол эмас. Улар аллақачон “Авангард”, аэробаллистик “Кинжал”га эга бўлишган. Бундан ташқари, рақиб соҳилидаги ҳарбий-денгиз базалари ва инфратузилмани йўқ қилишга мўлжалланган ядровий торпедонинг "Посеидон" учувчисиз сув ости транспорт воситасини синовлари давом этмоқда.