https://sputniknews.uz/20210601/aqshning-eng-yirik-harbiy-bazalari-himoyasiz-deb-tan-olindi-19032465.html
АҚШ ҳарбий базалари ҳимоясиз деб тан олинди
АҚШ ҳарбий базалари ҳимоясиз деб тан олинди
Sputnik Ўзбекистон
CSBA таҳлилчилари АҚШнинг хорижда жойлаштирилган ҳарбий базаларини кучли рақиб ҳужумига дош бера олмайди деб ҳисоблайди ва уларни энг замонавий лазер ва... 01.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-01T17:53+0500
2021-06-01T17:53+0500
2021-06-01T17:54+0500
колумнистлар
ҳарбий база
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/530/09/5300922_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_f0ea9a7bbd12831236501676412ee01c.jpg
Дунёнинг турли бурчакларида жойлаштирилган АҚШ ҳарбийлари бундан буён ўзларини хавфсиз ҳис қилмаяпти, деб ҳисоблайди Стратегик баҳолаш маркази таҳлилчилари (CSBA). Уларнинг хулосасига кўра, хорижда жойлаштирилган ҳарбий базалар кучли рақиб ҳужумига дош бера олмайди. Россия ва Хитой уларнинг ҳимоясини енгиб ўтишга қодир, шу сабабли уларга мутлақ янги қурол-аслаҳа тизимлари керак, деб ҳисоблайди Марказ. Критик заифликАмериканинг бутун дунё бўйлаб жойлаштирилган 800га яқин ҳарбий базалари 1945 йилдан буён хавфсизлиги таъминланган деб ҳисобланиб келинарди. Асосий хавф сифатида Эрон ёки Шимолий Корея каби кучли босим остида бўлган давлатлар санаб ўтиларди. Бугунги кунга келиб CSBA мутахассислари АҚШ хорижий ҳарбий базаларидаги зенит-ракета ҳимоя воситалари Россия ёки Хитой каби кучли давлат ҳужумига дош бера олмайди. “Бизнинг хорижий ҳарбий базаларимиз кўп сонли ракета ва учувчисиз аппаратлар ҳужумига дош бера олмайди. Бугун биз асосан совуқ уруш йилларида яратилган ҳаво ҳужуми ва ракета ҳужумига қарши ҳимоя тизимига асосланмоқдамиз холос. Бизнинг эҳтимолий рақибларимиз эса ўзларининг зарба бериш қуролларини жиддий янгилашга муваффақ бўлишди”, - дейилган ҳисоботда. Таҳлилчилар хулосасига кўра, ХХР ихтиёрида 1200та кичик масофали баллистик ракеталар бор. Ундан ташқари Жанубий-Хитой денгизидаги иккинчи ороллар занжирига зарба бериши мумкин бўлган янаа 200-300та қуроллар бор. Шу билан бирга Пекинда зарба бериш масофаси 1500км бўлган 1000та ерда жойлаштириладиган ракеталар бор. Ундан ташқари АҚШ ҳарбий базалари учун Хитойнинг H-6 стратегик бомбардимончилари, ҳамда АҚШ ҳудудига зарба бериши мумкин бўлган H-20 - истиқболли кўринмас самолётлари ҳам бор. Москва бўлса – Пентагоннинг Европадаги ҳарбий объектлари учун жиддий хавф солмоқда. Россияда катта миқдорда тактик ракета қуроллари арсенали, яқин масофаларга зарба берувчи “Искандер-М” баллистик комплекслари, ерда, ҳавода ва сувда жойлаштириладиган турли хил қанотли ракеталар бор. Энг янги гипертовуш тезлигида зарба берувчи қуроллар эса Вашингтонда алоҳида хавф ўйғотмоқда. Дронларга ишониб АҚШ ҳарбий базалари Patriot зенит-ракета ва THAAD ракета зарбасига қарши тизимлари билан ҳимояланган. Улар барча турдаги аэродинамик ва баллистик нишонларга зарба бера олади. Яқин ҳудудлар учун – Норвегиянинг NASAMS зенит ракета тизимлари ва Phalanx артиллерия мажмуалари бор. Лекин ушбу ҳаво мудофаа тизимларининг самарадорлиги жиддий иккиланишга сабаб бўлмоқда. Масалан Саудия Арабистонига экспорт қилинтган "Патриот" тизимлари бир неча бор Яман хусийларнинг учувчисиз аппаратларига қарши мутлақ самарасиз эканини намойиш қилган эди. Ундан ташқари амеркаликларнинг Ироқдаги ҳарбий базаси 2020 йилнинг январ ойимда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишидан сўнг, Эрон ракета ҳужумини қайтара олмаган эди. Хулоса шуки, ҳарбий базаларни Россия каби кучли рақибдан ишончли ҳимоя қилиш учун, кўп босқичли ракетага қарши ҳимоя тизимини замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқиб амалда татбиқ этиш керак. Бир тармоққа уланган ва кучли сенсорга эга бўлган ўнлаб учувчисиз аппаратлар автоном равишда қанотли ракеталар эҳтимолий йўналишларида навбатчилик қилади ва ракеталарни кузатиб боради ва олинган маълумотларни бошқа платформаларга узатади. Мудофаанинг навбатдаги чизиғи – “ҳаво – ҳаво” туркумидаги узоқ масофада тутиб олувчи ва зарба берувчи ракеталар билан жиҳозланган самолётлар ва учувчисиз аппаратлардир. Уларнинг вазифаси – баллистик нишонларни тутиб олиб, базага яқинлашганда уриб туширишдир. Дронларнинг бир қисмини қуввати 100-150 киловатт бўлган келажак лазерлари билан жиҳозлашдир. Улар тўғри кўринишда бўлган учар аппаратлар ва қурол аслаҳаларни зарарсизлантириши мумкин. Иқтисодий ютуқ Ҳисоботда айтилишига кўра, айнан янги физикавий принципларга асосланган қуроллар мавжуд ҳаво ва ракета ҳимоя тизимлари билан биргаликда Америка базаларини хавфдан қутқариши мумкин. Пентагон 2022 йилга қадар янги 300-киловаттли ерда жойлаштириладиган жанговар лазер намуналарини олишни режалаштирмоқда. Унинг қуввати учувчисиз аппаратлар ва қанотли ракеталарни кафолат билан йўқ қилиш учун етарли бўлади. Келажакда эса у самолётларни ҳам йўқ қиладиган бўлади. Устига-устак, ушбу маслама одатий зенит ракета тизимидан иқтисодий жиҳатдан бир неча карра самарали ҳисобланади.Patriot зенит-ракета мажмуасининг қиймати — беш миллион долларга яқин. Лазер қуролдан бир маротаба ўқ ўзиш эса – кулгили 100 долларга тенг. 2024 йилда АҚШ армиясига THOR (Tactical High Power Operational Responder) – микротўлқинли пушкалар етказиб берилади. Ушбу қурол кучли электромагнит импульс ёрдамида кичик дронлар тўдасига ва қанотлари ракеталарга қарши уларнинг мураккаб электрон тизимларини ишдан чиқариш орқали самарали курашиши мумкин. Ваниҳоят, мудофаанинг сўнгги чизиғи – М109 артиллерия тизимларидир. Ушбу қурол учун келажакда гипертовуш тезлигида учувчи снаряд ишлаб чиқарилмоқда HVP (Hyper-Velocity Projectile). Ушбу универсал қуролни ҳаво нишонларига қарши қўллаш мумкин. У ракеталар йўлида металл осколкалардан иборат қалин булутлар ҳосил қилиши мумкин. CSBA таҳлишлчилари хулосасига кўра, ҳаво мудофаа тизимининг ана шундай конфигурацияси хорижий базалар ҳаво ва ракета ҳимоя тизимларини 250 денгиз мили (460км) масофасида ишончли ҳимоя қилиши мумкин. Лекин бугунги кунда тутиб олиш объектлари сонини ошириш натижасида енгиб ўтиш мумкин бўлмаган ҳаво ҳимоя тизими йўқ. Бунинг учун душмар тутиб олиши мумкин бўлган ракетлар сонидан кўпроқ ракета учириш кифоядир. АҚШнинг энг янги лазер ва электрон қуролларга ишониши – умуман мантиққа мувофиқдир, лекин ҳозирча ушбу тизимлар ишлаб чиқариш босқичида турибди, уларнинг дастлабки намуналари қачон ишга тушиши ҳам маълум эмас.
https://sputniknews.uz/20191105/ASh-Suriyaning-neftli-ududida-2ta-yangi-arbiy-baza-urmoda---OAV-12735056.html
https://sputniknews.uz/20190718/AQShda-otsochar-dron-sinovdan-otkazildi-video-12032717.html
https://sputniknews.uz/20190506/AQSh-lazer-qurolni-sinovdan-otkazdi-11425213.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/530/09/5300922_274:0:1174:675_1920x0_80_0_0_43b876550cba783f7c5db7276b7285c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
колумнистлар, ҳарбий база, ақш
колумнистлар, ҳарбий база, ақш
АҚШ ҳарбий базалари ҳимоясиз деб тан олинди
17:53 01.06.2021 (янгиланди: 17:54 01.06.2021) CSBA таҳлилчилари АҚШнинг хорижда жойлаштирилган ҳарбий базаларини кучли рақиб ҳужумига дош бера олмайди деб ҳисоблайди ва уларни энг замонавий лазер ва микротўлқинли қуроллар билан жиҳозлашни тавсия қилмоқда.
Дунёнинг турли бурчакларида жойлаштирилган АҚШ ҳарбийлари бундан буён ўзларини хавфсиз ҳис қилмаяпти, деб ҳисоблайди Стратегик баҳолаш маркази таҳлилчилари (CSBA). Уларнинг хулосасига кўра, хорижда жойлаштирилган ҳарбий базалар кучли рақиб ҳужумига дош бера олмайди. Россия ва Хитой уларнинг ҳимоясини енгиб ўтишга қодир, шу сабабли уларга мутлақ янги қурол-аслаҳа тизимлари керак, деб ҳисоблайди Марказ.
Американинг бутун дунё бўйлаб жойлаштирилган 800га яқин ҳарбий базалари 1945 йилдан буён хавфсизлиги таъминланган деб ҳисобланиб келинарди. Асосий хавф сифатида Эрон ёки Шимолий Корея каби кучли босим остида бўлган давлатлар санаб ўтиларди. Бугунги кунга келиб CSBA мутахассислари АҚШ хорижий ҳарбий базаларидаги зенит-ракета ҳимоя воситалари Россия ёки Хитой каби кучли давлат ҳужумига дош бера олмайди.
“Бизнинг хорижий ҳарбий базаларимиз кўп сонли ракета ва учувчисиз аппаратлар ҳужумига дош бера олмайди. Бугун биз асосан совуқ уруш йилларида яратилган ҳаво ҳужуми ва ракета ҳужумига қарши ҳимоя тизимига асосланмоқдамиз холос. Бизнинг эҳтимолий рақибларимиз эса ўзларининг зарба бериш қуролларини жиддий янгилашга муваффақ бўлишди”, - дейилган ҳисоботда.
Таҳлилчилар хулосасига кўра, ХХР ихтиёрида 1200та кичик масофали баллистик ракеталар бор. Ундан ташқари Жанубий-Хитой денгизидаги иккинчи ороллар занжирига зарба бериши мумкин бўлган янаа 200-300та қуроллар бор.
Шу билан бирга Пекинда зарба бериш масофаси 1500км бўлган 1000та ерда жойлаштириладиган ракеталар бор. Ундан ташқари АҚШ ҳарбий базалари учун Хитойнинг H-6 стратегик бомбардимончилари, ҳамда АҚШ ҳудудига зарба бериши мумкин бўлган H-20 - истиқболли кўринмас самолётлари ҳам бор.
Москва бўлса – Пентагоннинг Европадаги ҳарбий объектлари учун жиддий хавф солмоқда. Россияда катта миқдорда тактик ракета қуроллари арсенали, яқин масофаларга зарба берувчи “Искандер-М” баллистик комплекслари, ерда, ҳавода ва сувда жойлаштириладиган турли хил қанотли ракеталар бор. Энг янги гипертовуш тезлигида зарба берувчи қуроллар эса Вашингтонда алоҳида хавф ўйғотмоқда.
АҚШ ҳарбий базалари Patriot зенит-ракета ва THAAD ракета зарбасига қарши тизимлари билан ҳимояланган. Улар барча турдаги аэродинамик ва баллистик нишонларга зарба бера олади. Яқин ҳудудлар учун – Норвегиянинг NASAMS зенит ракета тизимлари ва Phalanx артиллерия мажмуалари бор. Лекин ушбу ҳаво мудофаа тизимларининг самарадорлиги жиддий иккиланишга сабаб бўлмоқда.
Масалан Саудия Арабистонига экспорт қилинтган "Патриот" тизимлари бир неча бор Яман хусийларнинг учувчисиз аппаратларига қарши мутлақ самарасиз эканини намойиш қилган эди. Ундан ташқари амеркаликларнинг Ироқдаги ҳарбий базаси 2020 йилнинг январ ойимда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишидан сўнг, Эрон ракета ҳужумини қайтара олмаган эди.
Хулоса шуки, ҳарбий базаларни Россия каби кучли рақибдан ишончли ҳимоя қилиш учун, кўп босқичли ракетага қарши ҳимоя тизимини замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқиб амалда татбиқ этиш керак. Бир тармоққа уланган ва кучли сенсорга эга бўлган ўнлаб учувчисиз аппаратлар автоном равишда қанотли ракеталар эҳтимолий йўналишларида навбатчилик қилади ва ракеталарни кузатиб боради ва олинган маълумотларни бошқа платформаларга узатади.
Мудофаанинг навбатдаги чизиғи – “ҳаво – ҳаво” туркумидаги узоқ масофада тутиб олувчи ва зарба берувчи ракеталар билан жиҳозланган самолётлар ва учувчисиз аппаратлардир. Уларнинг вазифаси – баллистик нишонларни тутиб олиб, базага яқинлашганда уриб туширишдир. Дронларнинг бир қисмини қуввати 100-150 киловатт бўлган келажак лазерлари билан жиҳозлашдир. Улар тўғри кўринишда бўлган учар аппаратлар ва қурол аслаҳаларни зарарсизлантириши мумкин.
Ҳисоботда айтилишига кўра, айнан янги физикавий принципларга асосланган қуроллар мавжуд ҳаво ва ракета ҳимоя тизимлари билан биргаликда Америка базаларини хавфдан қутқариши мумкин. Пентагон 2022 йилга қадар янги 300-киловаттли ерда жойлаштириладиган жанговар лазер намуналарини олишни режалаштирмоқда.
Унинг қуввати учувчисиз аппаратлар ва қанотли ракеталарни кафолат билан йўқ қилиш учун етарли бўлади. Келажакда эса у самолётларни ҳам йўқ қиладиган бўлади. Устига-устак, ушбу маслама одатий зенит ракета тизимидан иқтисодий жиҳатдан бир неча карра самарали ҳисобланади.
Patriot зенит-ракета мажмуасининг қиймати — беш миллион долларга яқин. Лазер қуролдан бир маротаба ўқ ўзиш эса – кулгили 100 долларга тенг.
2024 йилда АҚШ армиясига THOR (Tactical High Power Operational Responder) – микротўлқинли пушкалар етказиб берилади. Ушбу қурол кучли электромагнит импульс ёрдамида кичик дронлар тўдасига ва қанотлари ракеталарга қарши уларнинг мураккаб электрон тизимларини ишдан чиқариш орқали самарали курашиши мумкин.
Ваниҳоят, мудофаанинг сўнгги чизиғи – М109 артиллерия тизимларидир. Ушбу қурол учун келажакда гипертовуш тезлигида учувчи снаряд ишлаб чиқарилмоқда HVP (Hyper-Velocity Projectile). Ушбу универсал қуролни ҳаво нишонларига қарши қўллаш мумкин. У ракеталар йўлида металл осколкалардан иборат қалин булутлар ҳосил қилиши мумкин.
CSBA таҳлишлчилари хулосасига кўра, ҳаво мудофаа тизимининг ана шундай конфигурацияси хорижий базалар ҳаво ва ракета ҳимоя тизимларини 250 денгиз мили (460км) масофасида ишончли ҳимоя қилиши мумкин.
Лекин бугунги кунда тутиб олиш объектлари сонини ошириш натижасида енгиб ўтиш мумкин бўлмаган ҳаво ҳимоя тизими йўқ. Бунинг учун душмар тутиб олиши мумкин бўлган ракетлар сонидан кўпроқ ракета учириш кифоядир.
АҚШнинг энг янги лазер ва электрон қуролларга ишониши – умуман мантиққа мувофиқдир, лекин ҳозирча ушбу тизимлар ишлаб чиқариш босқичида турибди, уларнинг дастлабки намуналари қачон ишга тушиши ҳам маълум эмас.