АҚШ лазер қуролни синовдан ўтказди

© Senior Airman Ian Dudley/U.S. Air Force via APЗапуск межконтинентальной баллистической ракеты Minuteman 3
Запуск межконтинентальной баллистической ракеты Minuteman 3  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари лазер қурол ёрдамида ҳавода ракетани уриб туширишди.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари лазер қуроли прототипини синовдан ўтказишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Синов 23 апрелда Нью-Мексико штатидаги “Оқ қумлар” полигонида амалга оширилди.

​

Қурилма ҳавода бир нечта ракеталарни уриб туширди.

Lockheed Martin компанияси лазер қуролни ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

Таъкидланишича, бу лазер мажмуасидан АҚШ қирувчи самолётларининг хавфсизлигини таъминлашда, хусусан “ҳаво-ҳаво” ва “ер-осмон” ракеталарни тўхтатишда фойдаланилади.

Ҳарбийлар мазкур тизимни 2020 йилнинг иккинчи ярмида қабул қилишни режалаштиришмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0