ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара сузиш бўйича аёллар ўртасидаги финал баҳслари якунланди.
Шоҳсанам Тошпўлатова S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлди. У масофани 2:27.92 дақиқа вақт ичида сузиб ўтишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 15 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.