https://sputniknews.uz/20210830/paradzyudo-boyicha-ozbekiston-umumjamoa-hisobida-2-orinni-egalladi-20290016.html
Парадзюдо бўйича Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
Парадзюдо бўйича Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакат парадзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. 30.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-30T10:51+0500
2021-08-30T10:51+0500
2021-08-30T11:11+0500
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида
дзюдо
миллий олимпия қўмитаси
токио
токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20290790_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_e9b40ed3bdac13545c00326343217ba1.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Кеча, 29 август куни, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида парадзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабарига кўра, ўзбекистонлик умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган. Мамлакат парадзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган. Учқун Қуронбоев (-66 кг) ва Феруз Сайидов (-73 кг) олтин медалга сазовор бўлган ҳолда Паралимпия чемпиони бўлган. Довурхон Кароматов (-81 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) кумуш медалга эга чиққан. Шариф Халилов (-100 кг) ва Нафиса Шерипбоева (-63 кг) мамлакатга “бронза” тақдим этган.Таъкидланишича, парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар.Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар парадзюдочи – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчи Шуҳрат Бобоев бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун четлатилди.“Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди”, - дейилган хабарда.
https://sputniknews.uz/20210825/tokio-paralimpiya-oyinlari-20232547.html
https://sputniknews.uz/20210830/paralimpiada-2020-ozbekiston-yana-bitta-oltin-va-bronza-medalga-ega-chiqdi-20288325.html
токио
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20290790_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_c6a2661b77bdc147c6a6538db03918cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида, дзюдо, миллий олимпия қўмитаси, токио, токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинлари
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида, дзюдо, миллий олимпия қўмитаси, токио, токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинлари
Парадзюдо бўйича Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
10:51 30.08.2021 (янгиланди: 11:11 30.08.2021) Мамлакат парадзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Кеча, 29 август куни, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида парадзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
хабарига кўра, ўзбекистонлик умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган. Мамлакат парадзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган.
Учқун Қуронбоев (-66 кг) ва
Феруз Сайидов (-73 кг) олтин медалга сазовор бўлган ҳолда Паралимпия чемпиони бўлган.
Довурхон Кароматов (-81 кг) ва
Парвина Самандарова (-57 кг) кумуш медалга эга чиққан.
Шариф Халилов (-100 кг) ва
Нафиса Шерипбоева (-63 кг) мамлакатга “бронза” тақдим этган.
Таъкидланишича, парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами
12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар.
Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар парадзюдочи – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада
коронавирус аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчи Шуҳрат Бобоев бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди.
Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун четлатилди.
“Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди”, - дейилган хабарда.