Паралимпиада-2020: Шоҳсанам Тошпўлатова Ўзбекистонга “бронза” келтирди

© НОК УзбекистанаУзбекская пловчиха Шохсанам Тошпулатова
Узбекская пловчиха Шохсанам Тошпулатова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Oбуна бўлиш
Шоҳсанамхон Тошпўлатова S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича бронза медалига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара сузиш бўйича аёллар ўртасидаги финал баҳслари якунланди.
Шоҳсанам Тошпўлатова S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича бронза медалига сазовор бўлди. У масофани 2:27.92 дақиқа вақт ичида сузиб ўтишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 15 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.
Учкун Куранбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Парадзюдо бўйича Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
Янгиликлар лентаси
0