Ўзбекистон Афғонистондан 2 мингга яқин чет эл фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам берди

Ўзбекистон ТИВ ахборотига кўра, 150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилган, "Толибон" уларнинг хавфсизлигини кафолатлаган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистон қатор хорижий давлатлар уларнинг фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш борасида ҳамкорлик қилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Айни вақтда Германия, Россия, АҚШ, Швейцария, Австрия, Дания, Польша, Венгрия, Словакия, Қозоғистон каби давлатлар билан аэропорт инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш, ҳаво ҳудудидан учиш учун рухсат олиш, учиш ва қўниш ҳамда зарур техник ва логистик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликда сайи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда уриб туширилган афғон ҲҲК самолёти учувчилари реанимациядан чиқарилди
Хорижий шериклар билан биргаликда хорижий давлатлар фуқаролари билан бир қаторда Афғонистон фуқароларини АИРдан олдиндан келишилган давлатларга тартибли эвакуация қилиш бўйича тартибли ишлар йўлга қўйилган.
Сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудудидан 1982 нафар чет эл фуқароларининг эвакуацияси таъминланган.
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддат бўлиб турган вақтда эвакуация қилинганларга карантин чораларига қатъий риоя қилинган ҳолда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, шундан сўнг улар ҳаммаси кечиктирмаган ҳолда белгиланган мамлакатларга юборилмоқда.
Бундан ташқари, "Толибон" ҳаракати вакиллари билан ушбу фоижали кунларда ўзбек-афғон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган афғон фуқароларига хавфсизлик кафолатларини олиш бўйича катта ишлар амалга оширилган.
Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди
Толиблар раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан зўравонлик чораларини қўлламаслик, уларни таъқиб қилмаслик ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича эришилган келишувлардан сўнг 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳишига кўра орқага, ватанга қайтарилган.
Афғонистонга қайтган фуқароларнинг ўзидан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан ўтказилган расмий процессуал тадбирлардан сўнг, уларнинг барчаси уй-уйларига қўйиб юборилган, ва айни вақтла улар ўз оилалари даврасида тўлиқ хавфсизликдадир.