https://sputniknews.uz/20210820/ozbekistonda-urib-tushirilgan-afgon-hhk-samolyoti-uchuvchilari-reanimatsiyadan-chiqarildi-20167344.html
Ўзбекистонда уриб туширилган афғон ҲҲК самолёти учувчилари реанимациядан чиқарилди
Ўзбекистонда уриб туширилган афғон ҲҲК самолёти учувчилари реанимациядан чиқарилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҲҲК ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари якшанба куни афғон ҳарбий самолётининг ҳаво чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишини олдини олган эди 20.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-20T14:12+0500
2021-08-20T14:12+0500
2021-08-20T14:12+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20100732_0:218:3032:1924_1920x0_80_0_0_f24da22ad0b6c43ef4040e9803309d25.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Сурхондарё вилоятида уриб туширилган Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари самолётининг икки нафар учувчиси реанимациядан чиқарилди.Жабрланганлар ҳушига келгани айтилмоқда.Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали ходими хабар берди."Уларнинг ҳолати яхшиланди, улар жонлантириш бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган, иккаласи ҳам ҳушига келган", - деб таъкидлади тиббий муассаса ходими.Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни вақтда учувчиларнинг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланмоқда.Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 15 август куни республика ҲҲК ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари афғон ҳарбий борти томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга уриниш ҳолатининг олдини олган.Самолёт Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудида - Афғонистон билан чегара яқинида қулаган.Учувчилар катапульта қилишга улгуришган ва Термиздаги клиниканинг жонлантириш бўлимига етказилган.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, 14 август куни 84 афғон ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўтиб, ёрдам сўрашгани - уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани, озиқ-овқат билан таъминланганлиги ва вақтинча турар жой ташкил этилгани ҳақида хабар берди.
https://sputniknews.uz/20210820/ozbek-afgon-chegarasiga-olib-boruvchi-yolda-avtomobillar-harakati-tiklandi-video-20167053.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20100732_301:0:3032:2048_1920x0_80_0_0_89b9b5f6fba654e61603587397a43084.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Ўзбекистонда уриб туширилган афғон ҲҲК самолёти учувчилари реанимациядан чиқарилди
Ўзбекистон ҲҲК ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари якшанба куни афғон ҳарбий самолётининг ҳаво чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишини олдини олган эди
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Сурхондарё вилоятида уриб туширилган Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари самолётининг икки нафар учувчиси реанимациядан чиқарилди.
Жабрланганлар ҳушига келгани айтилмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали ходими хабар берди.
"Уларнинг ҳолати яхшиланди, улар жонлантириш бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган, иккаласи ҳам ҳушига келган", - деб таъкидлади тиббий муассаса ходими.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни вақтда учувчиларнинг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 15 август куни республика ҲҲК ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари афғон ҳарбий борти томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга уриниш ҳолатининг олдини олган.
Самолёт Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудида - Афғонистон билан чегара яқинида қулаган.
Учувчилар катапульта қилишга улгуришган ва Термиздаги клиниканинг жонлантириш бўлимига етказилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, 14 август куни 84 афғон ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўтиб, ёрдам сўрашгани - уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани, озиқ-овқат билан таъминланганлиги ва вақтинча турар жой ташкил этилгани ҳақида хабар берди.