Ҳафта охирида иссиқ об-ҳаво яна қайтади

18 августдан салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ҳафта бошида Ўзбекистонда салқин об-ҳаво сақланиб туради. Бугун, 16 август куни ҳарорат +28...+33, эртага +30...+35 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
18 августдан эса салқин ҳаво массаси мамлакат ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18...+20 даражагача, кундуз кунлари 36...+38 даражагача кўтарилади.
Бундай ҳарорат август ойининг иккинчи ярми учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан +2...+3 даражага юқори бўлади.
“Бироқ шуни қайд этиш жоизки, ушбу даврда Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йилларда ҳарорат +40...+41даражагача, жанубда эса +42...+44 даражагача кўтарилган. Биз ҳафта давомида ва кейинчалик ҳам бундай иссиқни кутмаяпмиз”, - дейилган хабарда.
Республика бўйича ҳафта давомида бироздан ўртачагача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат 16 август куни кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин