https://sputniknews.uz/20210816/hafta-oxirida-issiq-ob-havo-yana-qaytadi-20088809.html
Ҳафта охирида иссиқ об-ҳаво яна қайтади
Ҳафта охирида иссиқ об-ҳаво яна қайтади
Sputnik Ўзбекистон
18 августдан салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди. 16.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-16T10:51+0500
2021-08-16T10:51+0500
2021-08-16T10:51+0500
жамият
ўзбекистон
об-ҳаво
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556400_0:597:2014:1730_1920x0_80_0_0_fbde8dd1be62ad4cfab91545ea6ce000.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ҳафта бошида Ўзбекистонда салқин об-ҳаво сақланиб туради. Бугун, 16 август куни ҳарорат +28...+33, эртага +30...+35 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.18 августдан эса салқин ҳаво массаси мамлакат ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади.Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18...+20 даражагача, кундуз кунлари 36...+38 даражагача кўтарилади.Бундай ҳарорат август ойининг иккинчи ярми учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан +2...+3 даражага юқори бўлади.Республика бўйича ҳафта давомида бироздан ўртачагача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат 16 август куни кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556400_0:430:2158:2048_1920x0_80_0_0_c354c91a917ac41c6f2c2bec1fe5811a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, об-ҳаво, ўзгидромет
жамият, ўзбекистон, об-ҳаво, ўзгидромет
Ҳафта охирида иссиқ об-ҳаво яна қайтади
18 августдан салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Ҳафта бошида Ўзбекистонда салқин об-ҳаво сақланиб туради. Бугун, 16 август куни ҳарорат +28...+33, эртага +30...+35 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет
хабар бермоқда.
18 августдан эса салқин ҳаво массаси мамлакат ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18...+20 даражагача, кундуз кунлари 36...+38 даражагача кўтарилади.
Бундай ҳарорат август ойининг иккинчи ярми учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан +2...+3 даражага юқори бўлади.
“Бироқ шуни қайд этиш жоизки, ушбу даврда Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йилларда ҳарорат +40...+41даражагача, жанубда эса +42...+44 даражагача кўтарилган. Биз ҳафта давомида ва кейинчалик ҳам бундай иссиқни кутмаяпмиз”, - дейилган хабарда.
Республика бўйича ҳафта давомида бироздан ўртачагача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат 16 август куни кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин