Афғонистон амирликка айланяпти: Россия ва АҚШнинг бунга муносабати фарқ қилмоқда

Марказий Осиё чегараларида, Афғонистон ҳудудида, қарийб террорчи мамлакат яратилмоқда, у ташқи чегаралар (наркотрафик)ни ва ўнта провинцияни маъмурий марказлари билан биргаликда тўлиқ назорат қилади.
Sputnik
АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан шошилинч равишда чиқарилиши мамлакатдаги вазият кескин ёмонлашишига ва террорчилик фаоллигининг ошишига олиб келди. Охирги беш кун ичида толиблар 13 провинция – Ғазни, Нимрўз, Жузжон, Сари--Пул, Қундуз, Тохар, Саманган, Фараҳ, Баглан, Бадахшон, Ҳирот, Қандаҳор ва Ҳилманд маъмурий марказларини эгаллаб олишди. Улардан еттитаси шимолий провинциялар.
Толиблар* Қандаҳордаги қамоқхонани эгаллаб олишганини маълум қилишди
Умуман олганда, "Толибон"* Афғонистоннинг барча 34 провинцияларида устунлик қилмоқда. Маъмурий марказлар, жумладан Қобул ҳам, деярли қамалда турибди.
Ҳукумат армиялари арсеналлари, жумладан, оғир артиллерия, бронетехника ва жанговар авиация ҳам секин-аста толиблар қўлига ўтмоқда. Ушбу хатарли фонда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу сешанба куни КХШТни Афғонистондан жангарилар ҳужумига тайёрлагрлик кўришга чақирди. Шойгу, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучларининг жанговар тайёргарлиги "Толибон"нинг чегарани кесиб ўтмаслик ва қўшни давлатларга ҳужум қилмаслик тўғрисида бераётган ваъдаларига боғлиқ бўлиши керак эмаслигини қайд этди.
Пайғамбар Муҳаммад (С.А.В.): "Уруш – бу ёлғон" деган. Толиблар провокацияси эҳтимолга яқин ва кутилгандир. Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида РФ Мудофаа вазирлиги иттифоқдошлар билан биргаликда Афғонистон чегараси яқинида қатор манёврларни давом эттиради.
Толиблар маршал Дўстумнинг ўғлини асир олгани ҳақида айтишмоқда
РФ Қуролли Кучлари Бош штаби август ойининг бошларида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида ўтказилган иккита қўшма машғулотлар натижаларини, қўшинлар томонидан кенг кўламда қўлланган авиация, разведка-ўт очиш мажмуалари ва десантлар ҳаракатларини ижобий баҳолади.
Америка президенти Жозеф Байден ҳам Афғонистондаги воқеаларнинг ҳалокатли ривожланишига муносабат билдирди ва 11 август куни сон жиҳатдан устунлик қилувчи Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучларини ўз мамлакати учун толибларга қарши мустақил курашишга чақирди.
Бундан ташқари, Байден афғон мудофаа вазири Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадийни "жиддий жангчи", деб атаб: "Йигирма йил давомида биз триллион доллардан кўп маблағ сарфладик. Биз 300 мингдан ортиқ афғон ҳарбий хизматчиларини ўқитдик ва замонавий ускуналар билан таъминладик… Биз ҳалок бўлган ва жароҳат олган минглаб америка фуқароларини йўқотдик".
Яъни, биз кетдик, демократиянинг сўнаётган чироғи эса - бизнинг муаммоимиз эмас.

Қарама-қаршилик захиралари

АҚШ урушни тугатди ва Вашингтонда йигирма йилликнинг шармандали ва фожиали якунларига қарамай, бундан афсусланишмаяпти. Ислом Республикасига Америка томонидан кўрсатиладиган кейинги ёрдам аҳамиятсиз бўлади. АҚШ ҲҲКнинг толиблар позициялари бўйлаб "уфқдан" йўлланаётган авиазарбалари кўп нарсани ўзгартиришга қодир эмас, улар фақат тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини оширишга хизмат қилади, холос.
"РФ ва ХХР стратегик машқлари-2021" – америкаликлар ва толибларга катта салом
Пентагон Қобул уч ой ичида қулашини башорат қилмоқда. Вашингтон АҚШнинг Афғонистон пойтахтидаги элчихонасини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва август ойи охиригача америкалик дипломатларни тезликда эвакуация қилиш устида иш олиб бормоқда. Пентагон дипломатларни хавфсиз олиб чиқиш учун 3 минг ҳарбий хизматчиларини Афғонистон Ислом Республикасига юборди.

Буёғи нима бўлади?

АИР президенти Ашраф Ғани 11-август куни Мозори-Шарифда (шимолий Балх провинцияси пойтахти) нуфузли сиёсатчилар Абдул Рашид Дўстум ва Атта Муҳаммад Нур билан халқ кўнгилли қўшинлари отрядларининг ҳукумат хавфсизлик кучлари раҳбарлиги остида мувофиқлаштирилиши, жиҳозланиши, мобилизацияси борасида музокаралар ўтказди. Худди шу куни Ғани шу кунгача махсус кучларга қўмондонлик қилган генерал Хайбатулла Ализайни Афғонистон армияси бош штабининг янги раҳбари этиб тайинлади.
Термиздаги Афғонистон билан чегарадош Охунбобоев қишлоғидан репортаж
Афсонавий маршал Дўстум Афғонистон шимолида халқ қаршилигига раҳбарлик қилиш учун атайлаб қамал қилинган Мозори Шарифга учиб келди. "Толиблар шимолдан тирик чиқиб кетиши осон бўлмайди", дея баёнот қилди у. Қобул ва бошқа жанг қилаётган провинциялардан "узиб қўйилган" Мозори Шарифда қарши ҳужумларни амалга ошириш учун кучлар етармикин?
Толиблар ҳамма жойда ҳам кучли қаршиликка дуч келмаган. Таринкот (жанубий Урузган провинцияси) маъмурий маркази туманларининг аксарияти 12 август куни жангсиз таслим бўлган. Шарқий Ғазни провинцияси губернатори Дауд Лагмани провинцияни толибларга топширганликда айбланиб ҳибсга олинган.
ОАВларнинг хабар беришича, ғарбий Фараҳ вилоятининг губернатори ва бир қанча амалдорлари "Толибон"* ҳаракатига таслим бўлишган. Ислом Республикаси одамлар кўз ўнгида барбод бўлмоқда. Уруш билан қамраб олинган провинциялардан минглаб қочқинлар Қобул масжидларига жойлаштирилмоқда. Толиблар хужумини фақат мўъжиза тўхтата олиши мумкин.
Толиблар шимолий провинциялар пойтахтларини эгалламоқда: Қобул ва АҚШ жавоби қандай бўлади
Шу ерда, НАТОнинг қудратли давлатлари мўъжиза ваъда қилмаётганини эсга олишни истардим.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 11-август куни Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашишга ваъда берди. Туркия Мудофаа вазирлиги "яқин келажакда" Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортнинг хавфсизлик муаммосини ҳал қилиш ниятида - албатта, қатор шартларга амал қилинганда, АҚШ кўмаги шулар жумласидан.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес АҚШнинг "Толибон"* билан келишувини улкан хато, аниқроқ қилиб айтганда "чирик битим" деб ҳисоблайди ва НАТОнинг "10 ёки 20 йилдан кейин" Афғонистонга қайтишини прогноз қилади. Ҳозирча буларнинг ҳаммаси қуруқ гап, холос.

"Ислом амирлиги" истиқболлари

Эҳтимол, толибларда янги афғон давлатини яратишга куч ва вақт бордир, аммо бу янги давлат ҳали буткул унутилмаган эски давлат бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Эслатиб ўтаман, мужоҳидлар (партизанлар) Совет қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан атиги уч йил ўтиб - 1992 йилда Қобулга кирган эдилар. Кўп ўтмай улар ўртасида жанжал юзага келди ва 1994 йилда собиқ мужоҳид мулла Умар (Қандаҳорда) "Толибон"*га асос солди.
Толиблар 1996 йилда ҳукуматга келдилар, аммо бу покистон махсус хизматлари ёрдами ва араб монархияси молиявий кўмагисиз (қурол-аслаҳага) кечган эмас.
ОАВ: Қундузда юзлаб афғон ҳарбийлари толибларга* таслим бўлди
Улкан халқаро терроризм 2001 йил сентябрида американинг "эгизак бинолари" йўқ қилинишидан эмас, балки 1995 йилнинг августида Қозоннинг "Аэростан" авиакомпаниясига тегишли Россия Ил-76ТД юк самолётининг мажбурий қўндирилиши билан бошланган (ўша пайтда "Толибон" қирувчи авиацияси ишлаган, ушбу воқеа "Қандаҳор" бадиий фильмида акс эттирилган).
Афғонистон Ислом Амирлиги режимида жуда қисқа вақтда жумладан, "Ал-Қоида", "ИД" ва бошқа террорчилик ташкилотлари Маккасига айланди. "Толибон"нинг халқаро мақомини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, бугунги кунда Марказий Осиё чегаралари яқинида динни ўз эҳтиёжларига мослаштирадиган террорчи давлат яратилмоқда.
Маълумки, толиблар мафкурасининг асоси - сунний исломдир, бунда Қуръон ва суннат турли масалаларни аниқ оятлар ва ҳадислар асосида, ёки ўз онги далилларига асосланиб ҳал қилишга имкон берадиган асосий манбалардир. Сўнгги асос жуда хавфлидир.
Масалан, ислом инсонни тасвирлашни тақиқлайди. Ҳаракат асосчиси мулла Умарнинг иродаси билан толиблар бир неча кун ичида Қобул, Ҳирот, Ғазни, Қандаҳор шаҳарларидаги музей экспонатларини, жумладан, тоғда бундан бир ярим минг йиллар илгари Бомиян шаҳри яқинида йўнилган Будданинг иккита улкан ҳайкалини (37 м ва 53 м) йўқ қилишди. Бундан ташқари театрлар ва кинотеатрлар вайрон қилинди.
Машҳур афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд "Толибон"* ҳақида нима деган эди
1996 йилдан бери толиблар назорати остида бўлган Афғонистонда "янги тартиб" шариат қонунларига (онг далилларини эса оламиз) ва содир этилган жиноятлар учун ўрта аср жазоларини қўллаш (қийноқлар)га асосланган эди. Бунда ўғриларнинг қўли чопилар, ўқувчи қизларнинг бурунлари кесиларди (қизларга ўқиш тақиқланган). Кўп сонли тақиқларни бузиш, жумладан жинси кийиш ёки кўчада эркакнинг соқолсиз юриши - қамчи билан уриш, қамоқ ва оғир ҳолатларда ҳатто ўлим билан таҳдид соларди.
Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари, шубҳа йўқ-ки, Афғонистон билан тинч қўшничиликдан манфаатдор. Шундай бўлса -да, чегараларни изчил мустаҳкамлаш, мудофаани кучайтириш ва Панж дарёсининг шимолидаги қўшни ҳудудларда ўрта асрлар жаҳолатпарастлиги тарқалишининг олдини олиш керак. Толиблар ҳокимият тепасига келиб, Афғонистонни ўзларига мос "форматлагач", улар, албатта, ташқи дунёни "мукаммаллаштириш"ни бошлаб юборадилар. Ўшанда тайёргарлик кўрмаган ёки тайёргарлиги суст бўлган қўшни давлатлар учун жуда ёмон кунлар бошланади.
* – РФда таъқиқланган террорчи уюшма