Бир вақтнинг ўзида "ислом амирлиги"нинг ёввойилашиб кетган жангарилари ҳарбий асирлар - ўз мамлакати фуқароларини ўққа тутишни бошлашди. Афғонистон шиддат билан жарликка томон ҳаракатланмоқда – у тубанлик сари ёлғиз эмас, балки Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқдошлари шаънини ҳам олиб кетмоқда.
"Толибон"* Афғонистон ҳудудидаги турк қўшинлари АҚШ билан тузилган битимни, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузаётгани ҳақида расман баёнот берди ва Туркияга муаммоларни ваъда қилди. "Толибон" ҳар қандай мамлакат қўшинларининг Афғонистонда қолишини оккупация сифатида баҳоламоқда: "Биз ҳижрий 1422 йилдаги (2001 йил) Лунар фатвоси асосида босқинчиларга қарши курашамиз, унга кўра сўнгги 20 йилдаги уруш жиҳод бўлган". Бу ультиматум муҳокама қилинмайди.
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ билан 2021 йил 31 августдан кейин номаълум муддатга Қобул аэропорти хавфсизлиги масаласида келишувга эришилгани ҳақида эълон қилганди. Афғонистондан АҚШ ва альянс қўшинлари чиқарилгач НАТОга аъзо мамлакатлардан бирининг кучлари томонидан Афғонистон пойтахти авиа-гавани хавфсизлигини таъминлаш лойиҳаси бошиданоқ амалга ошириб бўлмайдиган бўлиб туюлган эди. Объект Қобулнинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарсозлик ва коммуникацияларга интеграллаштирилган. Автомобил ва темир йўл тармоғининг ривожланмаганлиги аэропортни Афғонистондан ташқи дунёга боришни/қайтишни истаганлар учун бош "портал" га айлантиради. Аэропортни ким бошқарса, у пойтахтда ва ҳатто сезиларли даражада мамлакатда хўжайинлик қилади.
Албатта, Толибон буни тушунади ва ўз "амирлигида" ҳокимиятни чет эл қўшинлари у ёқда турсин ҳатто бирон бир рақиб билан ҳам бўлишишни истамайди. "Шогирдлар" ҳаракати Қобулни эгаллашни вақт масаласи деб билади. Бугунги кунда "Толибон"* мамлакатдаги 398 та уезддан 250 тага яқини устидан назорат ўрнатган. Қўшма Штатлар ўз қўшинининг 95 %дан кўпроғини мамлакатдан олиб чиқиб кетди. Тенденциялар аниқ.
Афғонистоннинг шимолий чегараолди ҳудудларида ҳукумат кучлари ва халқ кўнгилли жангчиларининг "Толибон"* отрядларига қарши шиддатли жанглари давом этмоқда. Толибларнинг қўшни давлатлар чегаралари дахлсиз эканлигига кафолат беришларига қарамай, Марказий Осиё уруш тартибсизлигига қўрқинчли даражада яқин қолмоқда. "Ислом давлати"* фаоллашиши ҳам ташвишга соляпти. Россия ТИВ маълумотларига кўра, шимолий вилоятларда 4 минг нафаргача "ИД" жангарилари жамланган.
Тезкор вазият
Ўтган бир ҳафта ичида Афғонистонда Қундуз, Бадахшон, Бадғис ва Ҳиротпровинцияларида жанговар ҳаракатлар интенсивлиги кучайди, у ерларда юзлаб ҳарбий хизматчилар, толиблар ва тинч аҳоли ҳалок бўлишди. 12 июлга ўтар кечаси Логар провинциясида "Толибон"* разведкаси раҳбари Кари Шагасининг йўқ қилингани ҳукумат кучлари учун сезиларли муваффақият бўлди.
Бошқа томондан, толиблар эгаллаб олинган уездларда шафқатсизликларни давом эттирмоқдалар - улар маҳаллий аёлларни мажбурлаб хотинликка олишмоқда, "амирлик" нинг янги қоидалари (телевидение, смартфонлар, мусиқа, Европа кийимларидан воз кечиш) қарши халқ норозилигини қатъий бостириб, ҳатто асирларни йўқ қилишмоқда. CNN хабарига кўра, жангарилар 20 дан ортиқ афғон махсус кучларини улар Туркманистон билан чегара яқинидаги Фарьёб вилояти Давлат-Обод шаҳрида таслим бўлишга уринган пайтда отиб ташлаган. Бундай ҳаракатлар толибларнинг халқаро майдонда ўзини қонуний миллий куч сифатида кўрсатишга уринишлари фонида кескин ажралиб қолмоқда.
Марказий Осиёда энг давомли ва хавфли бўлган тожик чегараси жанубий томондан тўлалигича толиблар назоратига ўтган. Афғонистоннинг Қундуз шаҳридан 60 километр масофада жойлашган "Шерхон-Бандар" назорат-ўтказиш пункти айниқса АҚШ учун камситувчи зарба бўлди, ахир қиймати 37 миллион долларлик ва паромларнинг ўрнини босган 700 метрли кўприк 2007 йилда америка ҳукуматининг молиявий кўмаги асосида қурилган эдида. Бугунги кунда бу кўприкда "Толибон" жангарилари "божхона йиғимлари"ни ундиришмоқда.
Россия ва Тожикистон Афғонистон билан чегарада янги чегара постини қуришни бошлагани бежизга эмас. Сўнгги икки кун ичида толиблардан қочиб, 120 дан ортиқ Афғонистон фуқаролари Тожикистон ҳудудига ўтиб кетишди.
13-14 июл кунлари Душанбеда ШҲТ ташқи ишлар вазирларининг саммити бўлиб ўтди - унда афғон масалаларига эътибор қаратилди. Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари "турли террористик, сепаратистик ва экстремистик гуруҳлар концентрациясининг кескин кучайиши натижасида" Афғонистоннинг шимолий провинцияларида зиддият кучайиб бораётганидан хавотир билдирдилар. Россия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари 2022-2024 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурларини, 2018-2023 йилларга мўлжалланган гиёҳвандликка қарши стратегиянинг иш режасини кўриб чиқдилар.
Шарқ – нозик масала
"Толибон"* нинг дипломатик фаоллиги Истанбулдаги музокараларни эътиборсиз қолдиргани қизиқ, аммо "сиёсий офиси" Москвада, Теҳронда ва Марказий Осиёнинг баъзи пойтахтларига ташриф буюрди. Сўнгги кунларда рўй берган воқеалар ва тенденциялар шуни кўрсатмоқдаки: АҚШ ва унинг иттифоқчилари эндиликда Афғонистон Ислом Республикасининг қонуний раҳбариятига ҳеч қандай ёрдам беролмайдилар. Толиблар ҳали Қобулдаги ҳукуматни мағлуб этишмаган, аммо улар Вашингтондан аллақачон устун келди - америкаликлар Вьетнам урушидан кейин энг энг даҳшатли геосиёсий мағлубият саналган Афғонистон учун жавобгарларни қидирмоқда.
Иккинчи афғон урушини ютқазган Буюк Британия 2001 йилдан буён БМТ томонидан террорчи сифатида тан олиб келинадиган ғолиблар билан деярли ҳақоратли ҳамкорликка рози бўлмоқда. Ва ҳатто толиблар орасида ҳурмати баланд бўлган Туркия ҳам "сўнгги афғонча огоҳлантириш" олди.
Коллектив Ғарб ҳали ҳам АИР ҳукумат кучларини "қўллаб-қувватлаётгани"ни тасвирлашга уринмоқда. Бунинг Қобулдаги америкапараст ҳукуматга нафи тегмаса, ҳеч бўлмаганда "юзни сақлаб қолиш керак-ку". Бироқ, Абу-Дабидаги (БАА) таъминот авиабазасининг олис масофада жойлашганлиги олдиндан самарадорликни пасайтириб, Афғонистонгача уч-тўрт соатлик парвознигина кафолатлайди (Кобулгача 1800 км). Бошқача ечим топа олишмади.
Географик жойлашув Вашингтон ва НАТОга қараганда кўпроқ Москва ва унинг иттифоқчиларига боғлиқ. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков сал аввал Америка қўшинларининг Афғонистондан Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга ўтказилиши Россия учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган қарорлигини таъкидлаган эди. Москва бу позицияни Вашингтонга ва ўзининг минтақавий иттифоқчиларига етказди.
Бундан буёғига ҳеч кимга осон бўлмайди. Шубҳасиз, "Толибон"* - Россия Федерацияси, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларидан адекват жавоб талаб қиладиган бузғунчи, террористик ташкилотдир. Покистондаги экстремистик мадрасаларда ёш радикалларга Россия ва Европа цивилизациясига нисбатан ўта салбий муносабатни шакллантиришади. Шунга қарамай, агар АҚШ ва НАТОнинг Ироқ, Афғонистон, Югославия, Ливия, Суриядаги кўп йиллик қонли "коррекцияларини" умумий кўриб чиқадиган бўлсак, толиблар "икки ёвузлик"нинг энг кичиги бўлиб чиқиши мумкин.
Қўшма Штатлар сўнгги етмиш йиллар давомида барча урушларда мағлуб бўлди, бироқ Афғонистон - Ғарб тарихининг алоҳида саҳифаси бўлиб, у ўзининг таъсирчан ҳарбий-иқтисодий салоҳияти ва ўнлаб мамлакатларнинг юқори технологик бирдамлилиги билан 20 йил ичида Шарқни ўзгартира олмади.
* – Россичда таъқиқланган террористик ташкилот.