Афғонистондан бир гуруҳ этник қирғизлар Тожикистонга қочиб ўтди

© Sputnik / Саид Закерия / Медиабанкка ўтишБеженцы из зоны боевых действий в Афганистане
Беженцы из зоны боевых действий в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Oбуна бўлиш
Толиблардан қочган 77 нафар Афғонистон фуқароларининг аксариятини этник қирғизлар ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тожикистон ҳарбийлари афғон чегарасидаги ўтказиш пункти орқали толиблардан қочган 77 нафар Афғонистон фуқароларини мамлакат ҳудудига ўтишига рухсат берди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.
Уларнинг аксарияти Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Вахон туманидаги Андемин қишлоғидан бўлган этник қирғизлардир.
Афганские военные, перешедшие границу с Таджикистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Тожикистон афғон қочоқларини қабул қиляпти – видео
Афғонистон фуқаролари “Толибон”* вакилларининг таъқибидан қўрқиб ва жон сақлаш мақсадида Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган.
Қочоқлар 26 нафар эркак, 20 нафар аёл ва 31 нафар вояга етмаган болалар иборат экани айтилмоқда.
Тожикистонлик чегарачилар инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларнинг мамлакат ҳудудига ўтишига рухсат берган.
Во что “Талибан”* превратил Афганистан и как теперь живут мирные жители - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
“Егулик ва сув ҳаммага етмаяпти”: толиблардан жабр кўрган афғонлар ҳаёти ва арз-доди
Янгиликлар лентаси
0