ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. “КовиВак” вакцинаси COVID-19 нинг олдини олиш учун ўлдирилган, кўпайиш ва касалликни юқтиришга қодир бўлмаган коронавирусдан тайёрланган. Вакцина ишончли иммунитетни шакллантиради. Бу ўн йиллар давомида синалган технологик платформа. Унинг ёрдамида полиомиелитга қарши вакцина яратишади. “КовиВак” жорий йил февраль ойида рўйхатдан ўтди, миллион дозаси кенг муомилага чиқарилди. Коронавирусга қарши бу вакцина нималардан иборат, қандай ҳолларда қўллаб бўлмайди ва қандай ножўя таъсирлари мавжуд, уни қаердан топиш мумкин – батафсил РИА Новости мақоласида.
“КовиВак” вакцинаси таркиби
Ўтган йили март-апрель ойларида М.П. Чумаков номидаги Иммунобиологик дориларни тадқиқ қилиш ва яратиш федерал илмий маркази олимлари “Коммунарка”даги биринчи беморлар биоматериалидан SARS-CoV-2 коронавирусининг РНКсини ажратишди. Геномларни ўша пайт маълум бўлган уханча намуналар билан таққослашди ва вируснинг Россиядаги эволюциясини кузатишди. Ажратиб олинган вирусларни Vero ҳужайра чизиғида етиштиришди ва AYDAR-1 штаммини олишди. Айнан у “КовиВак” вакцинасининг асоси бўлди.
Вакцинани ишлаб чиқариш Vero ҳужайра чизиғини етиштириш, унда AYDAR-1 штаммини тайёрлаш, вирус қобиғини кимёвий йўқ қилиш, РНКни ўлдириш ва энг муҳим босқич - тозалашдан иборат.
Натижада фақат фаол бўлмаган яхлит вирионли зарралар ва вирусли оқсил парчалари қолади. Муҳими, ҳимоя антитаначалари шаклланиши учун зарур бўлган устки оқсиллар сақланади. “КовиВак”нинг таъсир моддаси қўшимча молекулалар, жумладан, иммун жавобини кучайтирувчи гидроксид алюминия билан биргаликда буфер эритмасида бўлади.
Таъсир тарзлари ва бошқа вакциналардан фарқи
“КовиВак” дозаси киритилганда укол жойига иммун ҳужайралари тўплана бошлайди. Улар ўлдирилган вирус зарраларини душман сифатида таснифлашади ва уларга қарши кураша бошлашади. Оқим жараёнлари натижасида организмдаги қонда ҳимоя антитаначалари синтезланади.
Ҳақиқий коронавирус инфекцияси билан қаршилашганда бу антитаначалар уни дарҳол йўқ қилади. Шунингдек, “КовиВак” т-ҳужайра иммунитетини ҳосил қилади.
“Спутник V” ва “ЭпиВакКорона”дан фарқли ўлароқ “КовиВак” коронавируснинг яхлит зарраларидан тайёрланган. Шундай экан, организм фаолсизлаштирилган бўлсада, вируснинг кичик ҳақиқий дозасида машқ қилади. Бунда тўлиқ антитанача жавоби шаклланади.
Қўлланиш йўриқномаси
Эмланишга тайёргарлик кўриш
Эмланишга нисбатан соғлом ҳолда келмоқ зарур, сурункали касалликликлар вақтинча заифлашган пайтда.
“КовиВак” вакцинаси 18-60 ёшдагилар учун рухсат берилган.
Россия ССВ қўлланмасига кўра, эмланишдан олдин антитаначага таҳлил топшириш шарт эмас. Бу ПЗР таҳлилига ҳам тааллуқли: тестни аломатлар мавжудлигида ёки сўнгги икки ҳафта ичида COVID-19 тасдиқланган киши билан мулоқот қилинганда топшириш керак.
Вакцина самарадорлигини сусайтирмаслик учун эмланишдан бир ой олдин ва сўнг иммун тизими функцияларини чарчатадиган дориларни қабул қилмаслик даркор.
“КовиВак” билан эмлаш қандай кечади
Эмланишдан олдин шифокор кўриги, ҳарорат ўлчаниши, бемор ҳақидаги маълумотлар тўплами, сатурация ўлчаниши шарт. Бу эмланиш мумкин бўлмаган ҳолатларни чиқариб ташлаш учун керак.
Тиббиёт ходими вакцинанинг эҳтимолий ножўя таъсирлари ҳақида айтиб беради ва эмланишга ихтиёрий равишда розилик беришлик қоғозини тўлдиришга кўмаклашади.
“КовиВак” вакцинаси суюқлик кўринишида бир марталик ампулага қадоқланган ва шишачалар 0,5 миллилитрдан. У совутгичда икки-олти даража ҳароратда сақланади, шунинг учун уни эритиш талаб қилинмайди. Вакцина елкага киритилади.
Эмлангандан кейин нималар қилиш керак эмас
Уколдан сўнг ярим соатларча эмланиш хонасида тиббиёт ходимлари назорати остида ўтириш керак. Бу барча эмланиш жараёнлари учун умумий қоидадир.
Россия ССВ тавсияларига биноан, эмлангандан кейин уч кун давомида ҳаммом, саунага бормаслик зарур. Бундан ташқари, спиртли ичимлик ва фаол спорт билан шуғулланишдан тийилмоқ зарур. Эмланган жойни уч кун ҳўллламаслик борасида шифокорлар бир хил фикрда эмас. Масалан, шифокор Александр Мясников бу талабни эскирган деб ҳисоблайди.
Эмланишлар орасидаги вақт оралиғи
“КовиВак” икки марта 14 кун вақт оралиғида фарқ билан киритилади. Ҳар икки дозанинг таркиби ва миқдори бир хил. Вакцина яратувчилари келажакда вақт оралиғи 21 кунгача чўзилишини истисно қилишмаяпти.
Коронавирусга антитаначалар қачон пайдо бўлади
Чумаков маркази умумий вирусология бўлими мудири Георгий Игнатьев 29 июнь куни Россия Фанлар академияси раёсатида чиқиш қилаётиб, “КовиВак”нинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида сўзлаб берди. Клиник олди босқичида иммун жавоми сичқонлар ва приматларда (маймун тури) кузатилган. Вакцинанинг иммунологик самарадорлиги бир неча тиббиёт марказларда клиник тадқиқотларнинг биринчи ва иккинчи босқчиларини ўтказишда ўрганилган. Еттинчи куни кўнгиллиларда вирусни йўқ қилувчи антитаначалар аниқланган, биринчи доза киритилгандан кейин 42 кун ўтиб “КовиВак” вакцинаси билан эмланганларнинг 85,7 фоизида иммун жавоби шаклланган.
“КовиВак” вакцинасининг ножўя таъсирлари
Ҳайвонлардаги клиник олди тадқиқотлар “КовиВак” зарарсиз ва хавфсиз эканини кўрсатган. Одамларда ўтказилган тадқиқотлар буни тасдиқлаган. Вакцина салбий таъсирларни келтириб чиқармаган.
Дори йўриқномасига кўра, эмланишдан кейин ножўя реакциялар уч кунгача чўзилиши мумкин. Кўпинча вакцина киритилган жойда оғриқ, қаттиқлашиш ҳамда бош оғриғи, қисқа муддатли ҳарорат кўтарилиши кузатилган.
Аллергик таъсирлар, лимфа тугунлари катталашиши мумкин.
Таъсир давомийлиги
“КовиВак” ковиддан қанча ҳимоя қилиши маълум эмас. Бу 30 минг кўнгиллиларда ўтказиладиган клиник тадқиқотларининг учинчи босқичи вақтида ўрганилади. Чумаков маркази бош директори Айдар Ишмухаметов иммунитет саккиз ой ҳимоя қилишини маълум қилганди.
Вакцинани қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
“КовиВак” билан 18 ёшдан кичик бўлганлар ва 60 ёшдан катталар, ҳомиладорлар ва боласини эмизувчи оналар эмланмайди. Шунингдек, онкопатология, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, аллергик ҳолат қўллаб бўлмайдиган рўйхатида. “КовиВак” илгари ҳар қандай бошқа вакцинага оғир анафилактик шок, Квинке шиши каби аллергик реакцияси бўлганларга тавсия қилинмайди.
Эмланиш ўткир иситмали аҳвол, юқумли касалликлар, сурункали касалликларнинг зўрайиши вақтида ортга суриб турилади. Шунингдек, эмланишнинг нафи/хатарларига баҳо бериш учун даволаётган шифокор тавсиялари талаб қиладиган қатор оғир касалликлар бор.
“КовиВак” билан эмланганларнинг мулоҳазалари
Ўтган йил декабрида собиқ бош санитар врач академик Геннадий Онишенко “КовиВак” билан эмланганини маълум қилди. У ўз танловини бунда иммун тизими яхлит коронавирусга антитанача ишлаб чиқиши билан тушунтирган.
Телеграмда “КовиВак” билан эмланиш ҳақидаги халқ ҳисоботлари чоп қилинадиган чат очилган. Унда 10 мингдан зиёд иштирокчилар бор. Одамлар эмлангандан сўнг асосан бемадорлик, бош айланиши, уйқучилик, тери қичиши, укол жойидаги оғриқ, тана ҳароратининг қисқа муддатли кўтарилиши, енгил лоҳасликни қайд этишган.
“КовиВак” билан қаерда эмланиш мумкин
Россияда эмланишга ёзилишда кўплаб тиббиёт муассасаларида Россияда рўйхатга олинган учта вакцина ўртасидаги танлов бор. Масалан, Москвада “КовиВак” билан беш жойда эмланиш мумкин: бу 99, 94, 143, 7, 42-сонли шаҳар болалар поликлиникалари. Ҳозирча “КовиВак” Россиянинг аксарият минтақаларига чекланган партияларда етказиб берилмоқда, шунинг учун тез тугамоқда. Июнь охирига келиб миллион доза ишлаб чиқарилганди. Бу вакцина қаерда борлигини Россия минтақалари соғлиқни сақлаш органларининг ишонч телефонларига мурожаат қилиб, билиб олиш мумкин.