Путин Россия вакцинасини хавфсиз ва самарали деб атади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЕжегодная пресс-конференция президента РФ В. Путина
Ежегодная пресс-конференция президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида Россия вакцинаси хавфсизлиги ва самаралиги маълум қилди. Эмланмаслик учун бирор сабаб йўқ.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Коронавирусга қарши Россия вакцинаси хавфсиз ва самаралидир. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида маълум қилди.

“Вакцина яхши, хавфсиз ва самарали таъсир қилувчи”, - деди президент.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

Бугунга келиб Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари бошлаб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0