Канада ғарбида камида 486 киши жазирама иссиқдан ўлган бўлиши мумкин

Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Камида 486 киши Канада ғарбидаги Британия Колумбияси вилоятида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво қурбони бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CBC телеканали маҳаллий полицияга таянган ҳолда хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, сўнгги беш кун ичида полиция 486 та фуқароларнинг қўққисдан вафот этиши ҳолатини қайд этган. Ўлимлар, хусусан, Ванкувер, Барнаби ва Суррей каби шаҳарларда қайд этилган. Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар бўлган.

Маҳаллий метеобюро маълумотларига қараганда, 30 июнь куни Литтон шаҳрида ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди қайд этилган. Ҳаво 49,5 даражагача исиб кетган.
Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади - иқлимшунослар башорати
Сўнгги кунларда Канаданинг қатор ҳудудларида аномал жазирама кузатилмоқда. Кундузи ҳаво 40-45 даражагача исиб кетмоқда.
Ҳукумат аномал жазирама кузатилаётган ҳудудларга тегишли огоҳлантиришларни эълон қилган. Тиббиёт ходимлари аҳолига кўчада камроқ юриш, кўпроқ сув ичиш ва бош кийимда бўлиш зарурлигини тавсия қилишмоқда.