https://sputniknews.uz/20210701/kanada-garbida-kamida-486-kishi-jazira-issiqdan-olgan-bolishi-mumkin-19490896.html
Канада ғарбида камида 486 киши жазирама иссиқдан ўлган бўлиши мумкин
Канада ғарбида камида 486 киши жазирама иссиқдан ўлган бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар. 01.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-01T11:14+0500
2021-07-01T11:14+0500
2021-07-01T11:19+0500
дунёда
об-ҳаво
канада
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1443/91/14439176_0:149:3073:1877_1920x0_80_0_0_4da81e9a2481003382566d85f17312df.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Камида 486 киши Канада ғарбидаги Британия Колумбияси вилоятида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво қурбони бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CBC телеканали маҳаллий полицияга таянган ҳолда хабар берди.Унинг маълумотларига кўра, сўнгги беш кун ичида полиция 486 та фуқароларнинг қўққисдан вафот этиши ҳолатини қайд этган. Ўлимлар, хусусан, Ванкувер, Барнаби ва Суррей каби шаҳарларда қайд этилган. Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар бўлган.Маҳаллий метеобюро маълумотларига қараганда, 30 июнь куни Литтон шаҳрида ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди қайд этилган. Ҳаво 49,5 даражагача исиб кетган. Сўнгги кунларда Канаданинг қатор ҳудудларида аномал жазирама кузатилмоқда. Кундузи ҳаво 40-45 даражагача исиб кетмоқда. Ҳукумат аномал жазирама кузатилаётган ҳудудларга тегишли огоҳлантиришларни эълон қилган. Тиббиёт ходимлари аҳолига кўчада камроқ юриш, кўпроқ сув ичиш ва бош кийимда бўлиш зарурлигини тавсия қилишмоқда.
https://sputniknews.uz/20200528/Markaziy-Osida-zda-anomal-zhazirama-bladi---ilimshunoslar-bashorati-14236712.html
канада
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1443/91/14439176_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_21406ee81335cd61163b66f5cf279769.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, об-ҳаво, канада
Канада ғарбида камида 486 киши жазирама иссиқдан ўлган бўлиши мумкин
11:14 01.07.2021 (янгиланди: 11:19 01.07.2021) Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Камида 486 киши Канада ғарбидаги Британия Колумбияси вилоятида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво қурбони бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CBC телеканали маҳаллий полицияга таянган ҳолда
хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, сўнгги беш кун ичида полиция 486 та фуқароларнинг қўққисдан вафот этиши ҳолатини қайд этган. Ўлимлар, хусусан, Ванкувер, Барнаби ва Суррей каби шаҳарларда қайд этилган. Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар бўлган.
Маҳаллий метеобюро маълумотларига қараганда, 30 июнь куни Литтон шаҳрида ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди қайд этилган. Ҳаво 49,5 даражагача исиб кетган.
Сўнгги кунларда Канаданинг қатор ҳудудларида аномал жазирама кузатилмоқда. Кундузи ҳаво 40-45 даражагача исиб кетмоқда.
Ҳукумат аномал жазирама кузатилаётган ҳудудларга тегишли огоҳлантиришларни эълон қилган. Тиббиёт ходимлари аҳолига кўчада камроқ юриш, кўпроқ сув ичиш ва бош кийимда бўлиш зарурлигини тавсия қилишмоқда.