Тошкент метрополитенига Шароф Рашидов номини бериш таклиф этилди

Бундан ташқари, матбуот-анжумани иштирокчилари томонидан Шароф Рашидов қабрини ободонлаштириш ва давлат арбобига ўз вақтида юртига кўрсатган хизматлари учун ўлимидан кейин “Ўзбекистон қаҳрамони” мукофотини бериш илгари сурилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Тошкентда россиялик тарихчи Фёдор Раззаков иштирокида “Шароф Рашидов - давр инсони" Халқаро, фанлараро илмий-амалий конференцияси якунларига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Российский историк Федор Раззаков, автор книги "Шараф Рашидов: Жизнь и судьба".
Тарихчи Раззаков матбуот-анжумани иштирокчиларига конференция якунлари ҳақида сўзлар экан, халқаро конференция қатнашчиларидан бири Саидакбар Ризаев Тошкент метрополитенига унинг асосчиси бўлган давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов номини бериш таклифини илгари сурганини ва ушбу таклиф резолюцияга киритилганини айтиб ўтди.
“Қизил ўзбек” Шароф Рашидовнинг биографияси россиялик тарихчи талқинида
Шунингдек, матбуот-анжумани давомида россиялик тарихчи Раззаков ўз қаламига мансуб “Шароф Рашидов: ҳаёт ва тақдир” китоби тақдимотини ўтказди.
Бундан ташқари, матбуот-анжумани иштирокчилари томонидан Шароф Рашидов қабрини ободонлаштириш ва давлат арбобига ўз вақтида юртига кўрсатган хизматлари учун ўлимидан кейин “Ўзбекистон қаҳрамони” мукофотини бериш илгари сурилди.
Шавкат Мирзиёев: Шароф Рашидов оддий халқ орасидан чиққан, ҳақиқий юртпарвар раҳбар эди
Тарихчи бу таклифларга муносабат билдирар экан, Шароф Рашидов ва оиласи ўта камтарин инсонлар бўлишганини таъкидлаб, мукофот ҳам бунда муҳим рол тутмаслигини, энг катта мукофот аслида – халқ хотираси ва у ҳақдаги юзага чиқадиган ҳақиқат эканлигини қўшимча қилди.
“Шароф Рашидович ҳақида китоб ёзаётганимда мен жуда кўп маълумотларни ўзим учун кашф қилдим – у киши жуда серқирра шахс бўлганлар”. – деди китоб муаллифи.