ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Жаҳон ОАВлари Шимолий Корея лидери Ким Чен Иннинг жуда ориқлаб кетганини муҳокама қилмоқда.
Шимолий Корея институти институти маркази Сечжон Чон Сон Чжан фикрига кўра, КХДР давлат ОАВлари томонидан мамлакат лидери Ким Чен Ин соғлиғи билан боғлиқ муаммолари ҳақидаги шов-шувларни истисно қилиш, мураккаб даврда халқ манфаати йўлида қаттиқ меҳнат қилаётганини намойиш қилиш мақсадида унинг озиб кетганига эътибор қаратилган.
Бироқ, Жанубий Кореянинг разведка хизматига кўра, Ким Чен Иннинг саломатлиги яхши.
Жанубий Корея "Чосон Ильбо" газетасининг маълумотларига кўра, Ким Чен Ин бўйи 170 сантиметр, оғирлиги тахминан 140 килограмм бўлган, бу эса 30-40 ёшли кишилар учун белгиланган меъёрдан ортиқ ҳисобланади ва баъзи касалликлар ҳақида далолат бериши мумкин.
Яқинда Ким Чен Ин яқинлари ундан озишни ва дам олишни илтимос қилишганди. Давлат етакчиси “фуқаролар учун ҳеч нарса қилмаган”лиги сабабли дастлаб бу илтимосни рад этади, аммо кейинчалик бунга рози бўлиб, бир ой давомида пойтахтдан ташқарида даволанди. Тахминларга кўра, Шимолий Корея етакчиси 10 килограммдан кўпроқ вазн йўқотди.
Қийин кунлар
Ким Чен Иннинг ўзи бир неча бор Шимолий Корея оғир кунларни бошидан кечираётганини тан олди. КХДР партия VIII съездида мамлакатдаги вазиятни "тарихдаги энг қийин давр" сифатида баҳолади.
Буюк Британиянинг Independent нашри айрим таҳлилчиларнинг фикрини келтиради: Шимолий Корея озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган.
Партиянинг Марказий қўмитаси пленумида, Ким Чен Ин тўфонлар туфайли мамлакат қишлоқ хўжалигига катта талофат етказилди, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига дуч келгани ҳақида баёнот берганди. Коронавирус кириб келмаслиги учун мамлакат чегаралари тўлиқ ёпилган. Пандемия сабабли Хитой ва КХДР ўртасида савдо 80%га камайди.
CNN телеканали хабарига кўра, Пхеньянда шакар, ун, ёғ каби баъзи асосий маҳсулотлар нархи жуда кўтарилган. Қора чойнинг кичик қадоғи 70 долларга етиши мумкин, кофе - 100 доллардан ошади.