“Барчаси бўшатилсин”: Шимолий Корея етакчиси госпитал қураётган раҳбарларни танқид қилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПредседатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда госпитал қураётган раҳбарларини кескин танқид қилиб, тегишли топшириқлар берди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда янги шаҳар касалхонаси қурилиши учун бош штаб фаолиятини кескин танқид қилди ва барча айбдор амалдорларни ишдан бўшатишни талаб қилди, деб хабар қилди Кореянинг Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК).

Ким Ё Чжон, сестра лидера Северной Кореи Ким Чен Ын на церемонии возложения венков в мавзолее Хо Ши Мина в Ханое, Вьетнам - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин ушбу шифохонанинг қурилишини назорат қилди ва "қурувчиларнинг меҳнатини юқори баҳолади", аммо "қурилиш билан боғлиқ иқтисодий ва ташкилий ишларда аниқланган камчиликлар" юзасидан кескин эътирозлар билдирди.

Шимолий Корея раҳбари "доимий қурилиш штабини ҳанузгача қурилиш бюджетини тўғри тузмаганлиги ва тасодифий иқтисодий ва ташкилий ишларни пала партиш амалга ошираётгани учун қаттиқ танқид қилди".

КХДР етакчиси партиянинг Марказий қўмитасининг тегишли бўлимларига "Пхеньян шаҳар касалхонасининг доимий қурилиш штаби иши билан яқиндан танишишни ва кейин барча айбдор ишчиларни алмаштириш" ҳақида топшириқ берди.

Шу йил март ойида Ким Чен Ин ушбу йирик касалхона қурилиши бошлаш маросимида иштирок этди. Госпитал партиянинг 75 йиллигига бағишланган кунда - 10 октябрда якунланиши керак.

Янгиликлар лентаси
0