https://sputniknews.uz/20210629/shimoliy-koreya-etakchisi-juda-oriqlab-ketdi-video-19465445.html
Шимолий Корея етакчиси жуда ориқлаб кетди - видео
Шимолий Корея етакчиси жуда ориқлаб кетди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон ОАВлари Шимолий Корея лидери Ким Чен Иннинг жуда ориқлаб кетганини муҳокама қилмоқда. 29.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-29T19:00+0500
2021-06-29T19:00+0500
2021-06-29T19:00+0500
дунёда
шимолий корея
ким чен ин
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1c/14638804_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_96f3dcde8ba9a6b47b4ba59b23c74aaa.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Жаҳон ОАВлари Шимолий Корея лидери Ким Чен Иннинг жуда ориқлаб кетганини муҳокама қилмоқда.Шимолий Корея институти институти маркази Сечжон Чон Сон Чжан фикрига кўра, КХДР давлат ОАВлари томонидан мамлакат лидери Ким Чен Ин соғлиғи билан боғлиқ муаммолари ҳақидаги шов-шувларни истисно қилиш, мураккаб даврда халқ манфаати йўлида қаттиқ меҳнат қилаётганини намойиш қилиш мақсадида унинг озиб кетганига эътибор қаратилган.Бироқ, Жанубий Кореянинг разведка хизматига кўра, Ким Чен Иннинг саломатлиги яхши.Жанубий Корея "Чосон Ильбо" газетасининг маълумотларига кўра, Ким Чен Ин бўйи 170 сантиметр, оғирлиги тахминан 140 килограмм бўлган, бу эса 30-40 ёшли кишилар учун белгиланган меъёрдан ортиқ ҳисобланади ва баъзи касалликлар ҳақида далолат бериши мумкин. Яқинда Ким Чен Ин яқинлари ундан озишни ва дам олишни илтимос қилишганди. Давлат етакчиси “фуқаролар учун ҳеч нарса қилмаган”лиги сабабли дастлаб бу илтимосни рад этади, аммо кейинчалик бунга рози бўлиб, бир ой давомида пойтахтдан ташқарида даволанди. Тахминларга кўра, Шимолий Корея етакчиси 10 килограммдан кўпроқ вазн йўқотди.Қийин кунларКим Чен Иннинг ўзи бир неча бор Шимолий Корея оғир кунларни бошидан кечираётганини тан олди. КХДР партия VIII съездида мамлакатдаги вазиятни "тарихдаги энг қийин давр" сифатида баҳолади.Буюк Британиянинг Independent нашри айрим таҳлилчиларнинг фикрини келтиради: Шимолий Корея озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган.Партиянинг Марказий қўмитаси пленумида, Ким Чен Ин тўфонлар туфайли мамлакат қишлоқ хўжалигига катта талофат етказилди, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига дуч келгани ҳақида баёнот берганди. Коронавирус кириб келмаслиги учун мамлакат чегаралари тўлиқ ёпилган. Пандемия сабабли Хитой ва КХДР ўртасида савдо 80%га камайди.CNN телеканали хабарига кўра, Пхеньянда шакар, ун, ёғ каби баъзи асосий маҳсулотлар нархи жуда кўтарилган. Қора чойнинг кичик қадоғи 70 долларга етиши мумкин, кофе - 100 доллардан ошади.
https://sputniknews.uz/20200720/Hammasi-boshatilsin-Shimoliy-Koreya-etakchisi-gospital-urilishi-rabarlarini-tanid-ildi-14581571.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1c/14638804_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a2ef82345aebbce6dbef935d403b7ff6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, шимолий корея, ким чен ин, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, шимолий корея, ким чен ин, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Шимолий Корея етакчиси жуда ориқлаб кетди - видео
Жаҳон ОАВлари Шимолий Корея лидери Ким Чен Иннинг жуда ориқлаб кетганини муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Жаҳон ОАВлари Шимолий Корея лидери Ким Чен Иннинг жуда ориқлаб кетганини муҳокама қилмоқда.
Шимолий Корея институти институти маркази Сечжон Чон Сон Чжан фикрига кўра, КХДР давлат ОАВлари томонидан мамлакат лидери Ким Чен Ин соғлиғи билан боғлиқ муаммолари ҳақидаги шов-шувларни истисно қилиш, мураккаб даврда халқ манфаати йўлида қаттиқ меҳнат қилаётганини намойиш қилиш мақсадида унинг озиб кетганига эътибор қаратилган.
Бироқ, Жанубий Кореянинг разведка хизматига кўра, Ким Чен Иннинг саломатлиги яхши.
Жанубий Корея "Чосон Ильбо" газетасининг маълумотларига кўра, Ким Чен Ин бўйи 170 сантиметр, оғирлиги тахминан 140 килограмм бўлган, бу эса 30-40 ёшли кишилар учун белгиланган меъёрдан ортиқ ҳисобланади ва баъзи касалликлар ҳақида далолат бериши мумкин.
Яқинда Ким Чен Ин яқинлари ундан озишни ва дам олишни илтимос қилишганди. Давлат етакчиси “фуқаролар учун ҳеч нарса қилмаган”лиги сабабли дастлаб бу илтимосни рад этади, аммо кейинчалик бунга рози бўлиб, бир ой давомида пойтахтдан ташқарида даволанди. Тахминларга кўра, Шимолий Корея етакчиси 10 килограммдан кўпроқ вазн йўқотди.
Ким Чен Иннинг ўзи бир неча бор Шимолий Корея оғир кунларни бошидан кечираётганини тан олди. КХДР партия VIII съездида мамлакатдаги вазиятни "тарихдаги энг қийин давр" сифатида баҳолади.
Буюк Британиянинг Independent нашри айрим таҳлилчиларнинг фикрини келтиради: Шимолий Корея озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган.
Партиянинг Марказий қўмитаси пленумида, Ким Чен Ин тўфонлар туфайли мамлакат қишлоқ хўжалигига катта талофат етказилди, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига дуч келгани ҳақида баёнот берганди. Коронавирус кириб келмаслиги учун мамлакат чегаралари тўлиқ ёпилган. Пандемия сабабли Хитой ва КХДР ўртасида савдо 80%га камайди.
CNN телеканали хабарига кўра, Пхеньянда шакар, ун, ёғ каби баъзи асосий маҳсулотлар нархи жуда кўтарилган. Қора чойнинг кичик қадоғи 70 долларга етиши мумкин, кофе - 100 доллардан ошади.