ОАВ: Меркель COVID-19 туфайли британияликларнинг ЕИга киришини тақиқлашни таклиф қилади

Бир қатор мамлакатлар, жумладан, Греция, Испания, Кипр, Мальта ва Португалия Германиянинг бундай таклифига қарши чиқишни режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель европалик ҳамкасблари билан коронавируснинг ҳиндча “дельта” штамми тарқалиши сабаб Буюк Британия фуқароларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига киришини тақиқлаш имкониятини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда “The Times” газетаси хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Меркель Буюк Британияни “ташвиш келтириб чиқарувчи” мамлакат деб эълон қилиб, британияликларнинг ЕИ мамлакатларини келишни тақиқлашни таклиф қилиш ниятида. Аниқлик киритилишича, тақиқ Буюк Британиянинг ҳам эмланган, ҳам эмланмаган фуқароларига тааллуқли бўлиши мумкин.
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
Газета манбасининг маълум қилишича, бир қатор мамлакатлар, жумладан, Греция, Испания, Кипр, Мальта ва Португалия Германиянинг бундай таклифига қарши чиқишни режалаштирган.
Ўтган йил октябрида Ҳиндистонда аниқланган коронавируснинг янги штамми “дельта” деб номланган эди. Ўшандан буён у бутун дунё бўйлаб тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, “дельта” штамми 85 дан зиёд мамлакатларда аниқланган. Сўнгги кунларда Буюк Британияда ҳам бу штамм билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Шу боис ҳукумат илгари бекор қилиниши режалаштирилган карантин чораларини ортга суришга мажбур бўлган.
Ковиднинг Ҳиндистонда пайдо бўлган дельта-варианти аломатлари