https://sputniknews.uz/20210628/oav-merkel-covid-19-tufayli-britaniyaliklarning-eiga-kirishini-taqiqlashni-taklif-qiladi-19441422.html
ОАВ: Меркель COVID-19 туфайли британияликларнинг ЕИга киришини тақиқлашни таклиф қилади
ОАВ: Меркель COVID-19 туфайли британияликларнинг ЕИга киришини тақиқлашни таклиф қилади
Sputnik Ўзбекистон
Бир қатор мамлакатлар, жумладан, Греция, Испания, Кипр, Мальта ва Португалия Германиянинг бундай таклифига қарши чиқишни режалаштирган. 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T13:50+0500
2021-06-28T13:50+0500
2021-06-28T13:52+0500
дунёда
европа иттифоқи
буюк британия
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ангела меркель
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19441302_0:80:1640:1003_1920x0_80_0_0_f30f02d17be29cf2bdd6b7d2beac81c4.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель европалик ҳамкасблари билан коронавируснинг ҳиндча “дельта” штамми тарқалиши сабаб Буюк Британия фуқароларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига киришини тақиқлаш имкониятини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда “The Times” газетаси хабар қилди.Нашр маълумотларига кўра, Меркель Буюк Британияни “ташвиш келтириб чиқарувчи” мамлакат деб эълон қилиб, британияликларнинг ЕИ мамлакатларини келишни тақиқлашни таклиф қилиш ниятида. Аниқлик киритилишича, тақиқ Буюк Британиянинг ҳам эмланган, ҳам эмланмаган фуқароларига тааллуқли бўлиши мумкин.Газета манбасининг маълум қилишича, бир қатор мамлакатлар, жумладан, Греция, Испания, Кипр, Мальта ва Португалия Германиянинг бундай таклифига қарши чиқишни режалаштирган.Ўтган йил октябрида Ҳиндистонда аниқланган коронавируснинг янги штамми “дельта” деб номланган эди. Ўшандан буён у бутун дунё бўйлаб тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, “дельта” штамми 85 дан зиёд мамлакатларда аниқланган. Сўнгги кунларда Буюк Британияда ҳам бу штамм билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Шу боис ҳукумат илгари бекор қилиниши режалаштирилган карантин чораларини ортга суришга мажбур бўлган.
https://sputniknews.uz/20210625/bsst-delta-shtammi-dastlabki-koronavirusdan-ikki-barobar-yuqumliroq-19404960.html
https://sputniknews.uz/20210616/kovidning-hindistonda-paydo-bolgan-delta-varianti-alomatlari--19258743.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19441302_98:0:1543:1084_1920x0_80_0_0_8930cbf10aa7fe55cae71735194fe484.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, буюк британия, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ангела меркель
дунёда, европа иттифоқи, буюк британия, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ангела меркель
ОАВ: Меркель COVID-19 туфайли британияликларнинг ЕИга киришини тақиқлашни таклиф қилади
13:50 28.06.2021 (янгиланди: 13:52 28.06.2021) Бир қатор мамлакатлар, жумладан, Греция, Испания, Кипр, Мальта ва Португалия Германиянинг бундай таклифига қарши чиқишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель европалик ҳамкасблари билан коронавируснинг ҳиндча “дельта” штамми тарқалиши сабаб Буюк Британия фуқароларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига киришини тақиқлаш имкониятини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда
“The Times” газетаси хабар қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Меркель Буюк Британияни “ташвиш келтириб чиқарувчи” мамлакат деб эълон қилиб, британияликларнинг ЕИ мамлакатларини келишни тақиқлашни таклиф қилиш ниятида. Аниқлик киритилишича, тақиқ Буюк Британиянинг ҳам эмланган, ҳам эмланмаган фуқароларига тааллуқли бўлиши мумкин.
Газета манбасининг маълум қилишича, бир қатор мамлакатлар, жумладан, Греция, Испания, Кипр, Мальта ва Португалия Германиянинг бундай таклифига қарши чиқишни режалаштирган.
Ўтган йил октябрида Ҳиндистонда аниқланган коронавируснинг янги штамми “дельта” деб номланган эди. Ўшандан буён у бутун дунё бўйлаб тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, “дельта” штамми 85 дан зиёд мамлакатларда аниқланган. Сўнгги кунларда Буюк Британияда ҳам бу штамм билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Шу боис ҳукумат илгари бекор қилиниши режалаштирилган карантин чораларини ортга суришга мажбур бўлган.