Барқарор ривожланиш мақсадлари: Танзила Норбоева Бухоро декларацияси ҳақида

Бухорода барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда халқаро парламентлараро ҳамкорлик халқаро форуми бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бухорода барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда халқаро парламентлараро ҳамкорлик халқаро форуми якунида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади.
Унинг сўзларига кўра, биринчидан, икки кун давомида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг долзарб масалалари тўғрисида фикр алмашилди. Бунда, парламент иштироки ва назоратини кучайтириш, миллий миқёсдаги стратегияларни глобал мақсадлар билан уйғунлаштириш, оқилона молиялаштириш, статистика ва баҳолаш ишларини тизимли йўлга қўйиш билан боғлиқ устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Тўпланган тажриба ва эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал қилишнинг самарали ечимлари ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Туризмни биргаликда ривожлантирайлик - Қозоғистон ва Қирғизистон таклифлари
Мазкур йўналишда фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик иштирокини фаоллаштириш, гендер йўналтирилган сиёсат ва ёшлар ҳаракатларини рағбатлантириш долзарб аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Иккинчидан, коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва у билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий муаммолар барқарор ривожланишнинг барча кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатганлиги, айрим давлатларда ҳали ҳамон ушбу вазият сақланиб қолаётганлиги парламент аъзолари ва халқаро экспертлар томонидан алоҳида хавотир билдирилди.
Айниқса, миллий маблағларни самарали сарфлашда, уларни аҳолининг энг заиф гуруҳлари эҳтиёжларига йўналтирилишини таъминлашда парламент назоратини кучайтириш зарурлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Қўқон Туркий Кенгаш давлатларининг илк Туризм пойтахти деб эълон қилинди
Бу борада Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда фуқаролар, мустақил экспертлар ва кенг жамоатчиликни жалб этиш ниҳоятда зарур.
Учинчидан, Барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги сиёсий форум мамлакатларнинг эришган натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказишда, ўзаро тажриба алмашишда, зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ва ташаббусларни илгари суришда муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.
Муҳокамалар давомида парламентлар ушбу мулоқот майдонидан самарали фойдаланиши, форумда тақдим этиладиган Ихтиёрий миллий ҳисоботларни тайёрлашда фаол иштирок этишлари зарурлиги таъкидланди.
Туризмни биргаликда ривожлантирайлик - Қозоғистон ва Қирғизистон таклифлари
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг ролини янада ошириш, парламент назорати самарадорлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи кўплаб парламент аъзолари ва хорижий экспертлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Тўртинчидан, ушбу кенг қамровли муҳокама ва мунозараладан шундай умумий хулосага келиш мумкинки, бугун Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик ниҳоятда муҳим. Парламент халқ вакиллиги экан, демак парламентлараро ҳамкорлик бу – халқлар, миллатлар ҳамкорлиги, бирдамлиги демакдир.
“Глобал форум орқали сиз билан биргаликда ушбу йўлдаги илк қадамни қўйдик. Ва бу қадам азалдан илм-маърифат ва эзгу ғоялар марказларидан бири сифатида дунёга танилган Бухорода қўйилганида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор.
Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар
Шу маънода, глобал Форум якуни бўйича эътиборингизга ҳавола этилган Бухоро декларацияси Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини қамраб олган.
Ўйлайманки, форум иштирокчилари декларация лойиҳасини маъқуллайдилар ва мазкур ҳужжат глобал ҳамкорлигимиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг янги даври бошланишига асос бўлади.
Агар тадбиримиз иштирокчиларида Бухоро декларацияси лойиҳаси бўйича қўшимча фикрлар бўлмаса, уни асос учун қабул қилдик деб, ҳисоблаймиз.
Бухорода Ўзбекистон ташаббуси билан илк марта ташкил этилган халқаро форум бўлиб ўтмоқда
Биз икки ҳафта давомида барча мамлакатлар парламентларидан ушбу Декларация юзасидан қўшимча таклиф ва тавсияларни тақдим этишларини сўраб қоламиз ва уни амалга оширишга биргаликда киришамиз”, - деди Сенат раиси.
Ушбу форумни ҳар икки йилда ўтказишни, ушбу даврда ҳамкорликда амалга оширган ишларни, эришган ютуқларни, шунингдек минтақавий ва глобал миқёсда юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиб боришни ҳамда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорликдаги дастурларни қабул қилишни таклиф этилди.
Барқарор ривожланиш мақсадлари доимий мулоқот ҳамда фаол ҳаракатни тақозо этади.