Қўқон Туркий Кенгаш давлатларининг илк Туризм пойтахти деб эълон қилинди

Коканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгрия туризм мутассаддилари Қўқон шаҳрини туркий тилли давлатларнинг "Туризм пойтахти" сифатида тасдиқлашди.
ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Қўқонда б0ўлиб ўтаётган туркий тилли давлатларнинг туризм вазирлари кенгашида Қўқон Туркий Кенгаш давлатларининг илк Туризм пойтахти деб эълон қилинди.
Мажлисда, Туркий Кенгаш раиси Багдад Амреев Қўқон ҳокими Маъруф Усмоновга Қўқон турлик тилли давлатларнинг туризм пойтахти бўлганлигини тасдиқловчи рамзий калитни топширди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВстреча министров туризма тюркоязычных стран в Коканде
Встреча министров туризма тюркоязычных стран в Коканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Встреча министров туризма тюркоязычных стран в Коканде
Бироз олдин Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Қўқон шаҳрини туркий тилли давлатларнинг илк туризм пойтахти деб таклиф қилган эди.
"Ўзбекистон, Туркий Кенгаш томонидан таклиф қилинган “Туризм пойтахти” ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, <...> Қўқон шаҳри номзодини илгари суради ва сиздан мазкур шаҳарни Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламиз", - дейилган вазир нутқида
Шу ўринда Абдуҳакимов, ҳозирда машҳур туризм масканларни эмас, балки сайёҳлик потенциали юқори бўлган шаҳарларни ривожлантириш лозимлигини таъкидлади ва Қўқон шаҳри Буюк Ипак йўли ва Туркий дунё ривожланишига ўз ҳиссасини қўшганини қайд этди. Хусусан, вазир нутқида қуйидагилар келтирилган:
1.
Қўқон - икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар Туркий дунёнинг маданият,санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади.
2.
Қўқон ҳудудида туркий ҳалқларнинг уруғ ва қабилалари, жумладан, манғит, қалмоқ, уйғур, қорақалпоқ, қипчоқлар ва бошқалар бирга ва ҳамжихатликда ҳаёт кечиришган.
3.
Қўқон шаҳри илм-маърифатнинг ўчоғи, 20 аср бошларида туркий тилда сўзлашувчи миллатларни бирлаштириш йўлида тузилган “Туркистон мухторияти”нинг сиёсий маркази ҳамда жадидлар ҳаракати етакчилари фаолият олиб борган маскан ҳисобланади.
4.
Шаҳар ўз даврида(18-19 асрларда) адабий марказ бўлиб, бу ерда 200 нафардан ортиқ шоир ва шоиралар, жумладан, Гулханий, Махмур, Ғозий, Муқимий, Фурқат ҳамда Анбар Отин, Зийнат, Нодира, Увайсий каби улуғ ижодкорлар фаолият олиб борган. Уларнинг асарлари асосан туркий тилда яратилиб, ўз замонида туркий халқлар улардан баҳраманд бўлган.
Дворец Худояр хана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар
Маълумот учун, Қўқонда “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгрия туризм соҳаси вазирлари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0