”Путин АҚШ президенти бўлсин!”: Ғарб Россия раҳбарининг интервьюсини муҳокама қилмоқда

Америка ва европаликлар Путин интервьюсини катта қизиқиш билан муҳокама қилишмоқда ва уларнинг аксарияти Россия президенти сўзларни маъқулламоқда.
Sputnik
Россия президенти Владимир Путиннинг NBCга берган интервьюси икки кундан буён дунёда миллионлаб кишиларнинг қизғин муҳокасига сабаб бўлмоқда. Путин айтган гаплари, унинг иборалари интернетни жунбушга келтирди, десак хато бўлмайди.
Ваҳоланки, Россия президенти дунёнинг бугунги ҳолатини ўзгартириш учун ҳеч қандай янги ёки революцион ғоялар таклиф қилгани йўқ. Аслида сўнгги вақтда оммага тақдим этилаётган ана шундай “революцион ғоялардан” дунё бироз чарчади десак ҳам бўлади. Ахир бизга гоҳ гўштдан воз кечишни, гоҳ самолётларда учмасликни баъзида негадир афроамерикаликлар олдида тиз чўкишни таклиф қилишмоқда. Путин журналист Кир Симмонсга ҳақиқатни айтди холос.
Бу ҳозирги замон учун бошқаларга ўхшамаган мессеж бўлди. Англосаксон ва бутун дунё бўйлаб уларнинг ортидан эргашувчи ОАВлар – ўз муштарийларини ёлғон, алдов, фактларни яшириш ва шунчаки фейк хабарлар билан алдшмоқда-ки, Россия президенти томонидан келтирилган оддий фактлар – мисли кашфиётдек қабул қилинди. Улар аудиторияда унутилмас таасурот қолдирди.
Путин Америка телеканалига катта интервью берди: асосий иқтибослар
Биз бу ерда у ёки бу ғарбий мамлакатнинг расмий ОАВлари ҳақида гапираётганимиз йўқ. Улар ўзларининг кундалик зерикарли хабарларини беришда ҳамда Россия ва унинг раҳбарини барча гуноҳларда айблашда давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда бундай мақолалар минглаб турли нуқтаи назарларни билдирувчи изоҳлар қолдирилмоқда.
Женева саммити олдидан Байден ҳам қатор баёнотлар келтирди. У ерда “инсон ҳуқуқлари”, “демократия” ва “қаттиққўл бўламиз” каби сўзлар учради. Лекин узоқ вақтлардан бери такрорланиб келаётган ушбу сўзлар ҳеч кимга таъсир қилмайдиган бўлиб қолган. Улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ, ҳеч ким уларни муҳокама қилмайди. Путиннинг сўзлари эса турли даражалардаги одамларга дарҳол етиб борди, мажбурлаб сингдирилаётган шаблонлар бир зумда чил парчин бўлди.
“Мен, бизнинг барча масхарабоз маъмуриятимиздан кўра, унга (Путинга) кўпроқ ишонаман”, - деб ёзади невадалик Daily Mail муштарийси. “Унда нега Россияга кўчиб кетмайсан” , деб унга эътироз билдиради бошқаси. “Бу ерда Путин тарафдолари сони бунчалик кўп бўлмаса”, - деб ёзади яна бир ўқувчи. “Агар у сенга ёқмаса, у нотўғри гапираяпти дегани эмас”, - дейди яна бири. “Агар у бўлганда ҳозир Америкада содир бўлаётган тартибсизликка йўл қўймасди”, - деб хулоса қилади учинчи ўқувчи.
Бундан яққол кўриниб турибди-ки, Путиннинг сўзлари “бошқарув доиралари” узра ошиб ўтиб кенг оммага етиб борган. Кенг омма “Глобал истеблишмент” инсониятга “уқтираётган” ёлғон тўла расмиятчилик ва Путиннинг оддий ҳақиқати орасидаги катта тафовутни яққол сезди.
Путин ва Байден саммити - онлайн-репортаж
Албатта, кўпчиллик учун ушбу ягона интервью “либерал ОАВ”лар тарқатаётган дунёнинг ҳар бир қаричини қамраб олган дезинформацион матрицадан чиқиб кетиш учун етарли эмас. CNN ва Facebook каби йирик аудиторияга эга бўлган медиа гигантлари ўз ўқувчилари олдида қуйидаги тасвирни чизишмоқда: озиқ-овқат ва ебнзин қимматлашмоқда, қарзлар кўпаймоқда. Ким бунда айбдор? – Албатта руслар!
Ушбу ваҳима хорижлик “интернет жангчилари”га ойлаб дивандан тушмаслик ва ҳеч қандай фойдали иш қилмаслик имконини беради. Ҳақиқий айбдор аслида – сени ҳукуматинг. Агар улар буни тан олса, дивандан тушиши, кўчага чиқиши ва бирор иш қилиши керак бўлади. Лекин бу жуда мураккаб. Керак эмас.
Шуни учун улар диванда ўтиришда ва ўз қўрқувлари билан “баҳам кўришишда” давом этишади.
“Бу жуда қўрқинчли интервью”, - дейди деб изоҳ қолдирган YouTubeдаги NBC сюжети остида бир фойдаланувчи. “Ундан (Путиндан) қўрқаман”, - дейди иккинчиси. “Мен ҳам қўрқаман”, - деб қўшимча қилади учинчиси.
Ҳа, албатта бировни ёвузга чиқариш – “ўқимишли” европаликлар ва уларнинг руҳий меъросхўрлари америкаликларга хос. Ўрта асрларда ҳам уларнинг ота-боболари ҳамма айбни бирор ўзлари ўйлаб топган шайтон ёки жодугарга тўнкаб, ўз қўрқувларини биргаликда “баҳам кўришарди”. Ҳозирги Ғарб ҳам ушбу “технологиялардан” оммани ахмоқ қилиш учун муваффақият билан фойдаланмоқда.
Байден кимнинг қўғирчоғи
Лекин аудиториянинг аксарияти Путин сўзларида “глобал истеблишмент” бугун кириб қолган боши берк кўчадан чиқишнинг тўғри йўлини кўришди. Путиннинг сўзлари айниқса Трамп тарафдорларига маъқул келди. Нафақат америкалик балким бутун дунёдаги Трамп мухлислари.
Путиннинг “АҚШнинг собиқ президенти жаноб Трамп – оддий инсон эмас, қобилиятли” деган иборасини дунёнинг деярли барча ОАВларида босилди ва соғлом миллатчиликни қўллаб-қувватлайдиган ва бошқа давлатлар ички ишларига аралашишни истамайдиган кўпчилликка маъқул келди.
Бу ерда гап шахсан Трамп ҳақида кетмаяпти. Оддий америкаликлар собиқ президентнинг изоляцион сиёсати АҚШни мустаҳкамлашга ва дунёда тинчлик олиб келишига ишонишар эди. Демократлар бутун дунё бўйлаб ёқаётган ахборот, иқтисодий ва маданий урушлар нафақат АҚШни балким бутун дунёжаги буюк давлатларни тит-пит қилиб юбориши мумкин.
“Путин миллатчи. У умумжаҳон ҳукуматини сиз ва биз каби ёмон кўради. Шуниси билан улар бир-бирига ўхшаш – Путин ва Трамп”, - деб вазиятни оддий сўзлар билан тушунтириб берган американинг Breitbart сайти муштарийси.
Оқ танли “либерал” америкага қаршилар Россияни жуда ёмон кўришади, - дейди Daily Mailнинг америкалик ўқувчиларидан бири. — Эътибор беринг, сўнгги 5-6 йилда улар Россияни тўхтовсиз ҳамма нарсада айблашмоқда. Улар сайловни ҳам ютқизишди. Бунда ҳам Россияни айблашди. Бу энг уятли ва кулгили мисол".
Муҳокамалар давомида Байденнинг “қотил” деган асоссиз сўзларини ҳам эсга олишди ва уни шунчаки мазах қилишди. “Сиз Мишелдан сўранг, қотилнинг хотини қанақа бўлишини”, деб ёзади Англиянинг Independent нашри ўқувчиси. АҚШ собиқ президентининг ҳар сешанба куни учувчисиз аппаратлардан туриб тинч аҳолига зарба бериш ҳақидаги буйруқларига шама қилиб.
Байден Россиянинг суиқасдга тайёрлигини аниқламоқчи
“Бу нимаси?” – деб ҳайрон бўлди Realclearpolitics ўқувчиларидан бири. - Мен NBC Клинтонлардан уларга алоқадор бўлган жуда кўплаб сирли қотилликлар ҳақида сўроққа тутганини ҳеч эслай олмайман”.
Конгрессга 6 январ куни уюштирилган ҳужумдан сўнг 450 киши ҳибсга олингани ҳақидаги ибора – дунё ОАВлари учун ҳақиқий хитга айланди. 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган америкаликлар ўзларининг қамоққа ҳукм қилинаётгани – бу “сиёсий қарашлари учун жазолаш” эмасми?
Демократия чўққисида сиёсий диссидентлар жазоланаётгани ва ўлдирилаётгани - кўп йиллар давомида илк бор америкаликларни ва умуман олгандан бутун дунёни ҳам ўйлантириб қўйди. Эшли Бэббит фожиали тақдири бунга мисол бўлиши мумкин.
Россия раҳбарининг сўзларига умумжаҳон ҳамжамиятининг ўта қизиқан, ҳаяжонли реакцияси нимадан дарак беради? Жавоб оддий - Россия бугун глобал йирик давлатлар қаторидан ўрин олди. Шу сабабли ҳам унинг етакчисининг сўзлари ҳамма учун қизиқ, ҳаммани ташвишлантиради.
Айримлар бизга иқтисоди ривожланмаган, бензоколонка-давлат ҳақидаги ёлғонларни тиқиштиришмоқчи бўлишади, лекин булар ҳатто муҳокама ыилишга ҳам арзимайдиган гаплар. Путин ва Байденнинг учрашуви замонавий сиёсатнинг энг муҳим воқеасига айланди. Бу ҳақида миллионлаб одамлар гапирмоқда, муҳокама қилмоқда. “Путин ва Си – бугунги кунда дунёнинг энг кучли раҳбарлари”, - дейди Нью-Йорклий фойдаланувчи. — Байден иккинчи скрипкани чалмоқда".
Байден фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқларда келтирилаётган кўплаб танқидий ва ҳақоратли сўзлар ўрнига АҚШнинг Сент-Луисидан бир коментаторнинг сўзларини келтирамиз: "Мен Байден ва Харрис ўрнига Путинни хохлаган бўлармидим? – Ҳа, исталган вақтда!".