https://sputniknews.uz/20210615/putin-amerika-telekanaliga-katta-intervyu-berdi-asosiy-iqtiboslar-19238512.html
Путин Америка телеканалига катта интервью берди: асосий иқтибослар
Путин Америка телеканалига катта интервью берди: асосий иқтибослар
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Американинг NBC телеканалига катта интервью берди. 15.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-15T12:35+0500
2021-06-15T12:35+0500
2021-06-15T13:24+0500
россия
владимир путин
интервью
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19238030_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_132cb9cdf272eb5e5f93882dface0c9d.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан бўлажак саммитдан олдин Американинг NBC телеканалига катта интервью берди. Қуйида асосий фикрларни келтирамиз.НАТО ҳақидаРоссия раҳбарининг сўзларига кўра, НАТО бу совуқ уруш қолдиғи. НАТО совуқ уруш даврида дунёга келди, бироқ нима сабабдан у бугунги кунда яшамоқда, унчалик тушунарли эмас. АҚШ билан муносабатларПутиннинг таъкидлашича, сўнгги йилларда икки мамлакат муносабатлари энг қуйи нуқтага етган. Шунга қарамай икки томонни қизиқтирган айрим масалалар юзасидан аниқ позицияларни белгилаб олмоқ зарур.АҚШнинг олдиндан билиб бўлмайдиган ҳаракатлари ҳақидаДалилсиз айбловларХорижий агентлар тўғрисидаги қонунХитой ҳақидаЎз вазифаси ҳақидаПутин 2000 йилда Россияда бўлган вазиятни эслатди. Россия у пайт ўз суверенитети, ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ёқасида бўлган. Камбағал фуқаролар сони жуда кўп ва фожиалари бўлган. ЯИМ даражаси тушиб кетган. Олтин-валюта захираси 12 миллиард, қарз эса 120 миллиард доллар бўлган, агар доллар эквивалентида айтилса.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19238030_289:0:3020:2048_1920x0_80_0_0_560001a4eba711d098591457affc7012.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин, интервью
россия, владимир путин, интервью
Путин Америка телеканалига катта интервью берди: асосий иқтибослар
12:35 15.06.2021 (янгиланди: 13:24 15.06.2021) Россия президенти Американинг NBC телеканалига катта интервью берди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан бўлажак саммитдан олдин Американинг NBC телеканалига катта интервью берди.
Қуйида асосий фикрларни келтирамиз.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, НАТО бу совуқ уруш қолдиғи. НАТО совуқ уруш даврида дунёга келди, бироқ нима сабабдан у бугунги кунда яшамоқда, унчалик тушунарли эмас.
“Инфратузилмаларни чегарамизга яқинлаштириб, НАТОни шарқ томон кенгайтиришнинг нима кераги бор эди? Яна сиз айтасизки, бу биз ўзимизни агрессив тутяпмиз. Нима муносабат билан? Россия ҳатто Совет Иттифоқи парчалангандан кейин Қўшма Штатлар ёки Европанинг бошқа мамлакатлари учун бирор бир таҳдид туғдирдими? Биз ихтиёрий равишда барча ўз қўшинларимизни Шарқий Европадан олиб чиқдик. Одамларимиз азоб чекди, у ерда яшаш учун нормал шароитларга эга бўлмасдан, жумладан, фарзандлари учун ўн йиллаб ҳарбийлар оилалари яшашди. Биз кўп харажатлар қилдик. Бунга жавобан нима олдик? Бу ердаги инфратузилмалар, чегараларимиз яқинида. Яна сиз айтасизки, биз кимгадир таҳдид қиляпмиз? Ҳа, биз мунтазам машғулот ўтказамиз, жумладан, Қуролли кучларимиз учун кутилмаган машғулотларни ўтказамиз. Нега бу НАТО ҳамкорларининг қандайдир хавотирига сабаб бўлиши лозим? Мен тушунмайман”.
Владимир Путин
Россия президенти
Путиннинг таъкидлашича, сўнгги йилларда икки мамлакат муносабатлари энг қуйи нуқтага етган. Шунга қарамай икки томонни қизиқтирган айрим масалалар юзасидан аниқ позицияларни белгилаб олмоқ зарур.
“Сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларимиз энг қуйи нуқтага етди, шунга қарамасдан соат милларини тўғрилаб олишни талаб қиладиган масалалар, икки томонни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳам АҚШ, ҳам Россия манфаатлари йўлида самаралироқ ҳал бўлиши учун бирор бир позицияларни аниқлаш".
Владимир Путин
Россия президенти
АҚШнинг олдиндан билиб бўлмайдиган ҳаракатлари ҳақида
“Халқаро муносабатлардаги энг асосий муҳимлик – бу барқарорлик ва олдиндан билиш. Биз, менинг фикримча, ўтган йилларда америкалик ҳамкорларимиз томонидан айнан шуни кўрмадик. Қанақа барқарорлик ва олдиндан билиш, агар мамлакатни вайрон қилишган 2011 йилдаги Ливиядаги воқеаларни ёдга олсак? Бу ерда қанақа барқарорлик ва олдин билиш бор? Ҳар доим айтишарди, Афғонистондаги қўшинлар қолади. Кейин бирданига қўққисдан Афғонистондан қўшинлар олиб чиқиб кетилмоқда. Бу барқарорлик, олдиндан билишми?”
Владимир Путин
Россия президенти
"Россия-Америка муносабатлари ҳамма вақт АҚШнинг ўзидаги кескин ички сиёсат курашида қурбонлик қилинди. Биз буни кўриб турибмиз, бизни нималарда айблашганликларини яхши биламиз: сайловларга аралашишда, киберҳужумларда ва ҳоказо. Боз устига бирор марта ҳам бирор бир далилларни келтиришга фурсат топишмади, шунчаки далилсиз айбловлар. Нега ҳозиргача бизни Black Lives Matter ҳаракатини келтириб чиқаришда айблашмаганликларидан ҳайронман – яхши ҳужум чизиғи бўлган бўларди".
Владимир Путин
Россия президенти
Хорижий агентлар тўғрисидаги қонун
“Бу тўғридаги қонунлар, аралашмасликлар ёки аралашиш уринишлари ҳақидаги гапираётиб, Россияга нисбатан нимани назарда тутаяпман? Кўплаб фуқаролик жамиатлари деб аталувчи тузилмалар... Нима сабабдан “деб аталувчи” деяпман? Улар четдан молиялаштирилади, хатти-ҳаракатларнинг тегишли дастурлари тайёрланади, фаоллар чет элда тайёргарликдан ўтади. Буни расмий тузилмаларимиз кўрганда, ички ишларимизга бундай аралашишларнинг олдини олиш мақсадида тегишли қарор ва қонун қабул қиламиз. Улар сизларникига қараганда енгилроқ”
Владимир Путин
Россия президенти
“Сўнги йилларда, сўнгги ўн йилликда Хитой билан, давлатларимиз тарихида биз эришмаган, стратегик ҳамкорлик муносабатлари шаклланди. Катта даражадаги ишонч ва ҳамкорлик, бунинг устига барча соҳаларда: сиёсатда, иқтисодиётда, технология, ҳарбий-техник ҳамкорлиги соҳасида. Биз Хитой биз учун хавф туғдиради деб ҳисобламаймиз. Бу дўст мамлакат. У бизни душман деб эълон қилмади-ку, Қўшма Штатлар қилгандек”.
Владимир Путин
Россия президенти
Путин 2000 йилда Россияда бўлган вазиятни эслатди. Россия у пайт ўз суверенитети, ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ёқасида бўлган. Камбағал фуқаролар сони жуда кўп ва фожиалари бўлган. ЯИМ даражаси тушиб кетган. Олтин-валюта захираси 12 миллиард, қарз эса 120 миллиард доллар бўлган, агар доллар эквивалентида айтилса.
“Лекин ҳозир вазият бошқача. Ҳозир муаммолар бисёр, лекин вазият мутлақ бошқача. Қачондир менинг ўрнимга албатта бошқа киши келади. Биз халқаро терроримзга қарши курашдик – худога шукур, унинг илдизини бўғдик. Бу яна қайта тирилиши керакми? Ўйлайманки, йўқ. Сиёсий саҳнада турли-туман қарашларга эга бўлган турли кишилар пайдо бўлиши мумкинлиги бошқа гап. Биласизми, мен ўз тақдиримни мамлакат тақдири билан шунчалик боғлаганманки, мен учун ҳаётда Россияни мустаҳкамлашдан кўра ҳеч қандай бошқа, бунданда муҳимроқ вазифа йўқ”.
Владимир Путин
Россия президенти