Ўзбекистон давлат қарзи миқдори камайди

Молия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”ни тайёрлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 2021 йил 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайди. Бу рақамлар Ўзбекистон Молия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”да келтирилган.
Давлат қарзи қаердан келиб қаерга кетмоқда - молия вазири маълумоти
“давлат ташқи қарзи 21,0 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 73,6 млн.долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайди;
давлат ички қарзи 2,2 млрд.долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 60,1 млн.долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайди”, - дейилган ҳисоботда.
Давлат қарзининг камайиши асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади. Масалан, январь-март ойларида Япония иенаси АҚШ долларига нисбатан 6,1 фоизга қадрсизланган. Ўзбекистон давлат ташқи қарзлари портфелида эса Япония миллий валютасининг улуши 11 фоизни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>