Давлат қарзи қаердан келиб қаерга кетмоқда - молия вазири маълумоти

© Международный пресс-клубПервый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан Тимур Ишметов
Первый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан Тимур Ишметов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томонидан хорижий ташкилотлардан олинаётган давлат ташқи қарзи асосан – энергетика, транспорт, муҳандислик ва телекоммуникация, кимё ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Кеча Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида Давлат ташқи қарзи мавзусига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда бир қатор вазирлик вакиллари, депутатлар ва журналистлар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Zamon.uz.
Молия вазири Тимур Ишметов таъкидлашига кўра, 2021 йилинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон ташқи қарзи миқдори 21,1 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ЯИМнинг 36,5%га тенг.

Ўзбекистон ташқи қарзи кўпми?

Тимур Ишметов таъкидлашича, давлат қарзи – бу ҳар қандай давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас ва муҳим қисмидир.Сўнгги йиллардаги Ўзбекистон ташқи қарзи миқдори ўсишига қарамай, мўътадил даражада сақланиб қолмоқда.
Монеты номиналом 1 евро и банкноты евро различного номинала - Sputnik Ўзбекистон
Ташқи қарз

Иқтисодчилар айтишига қараганда, давлат ташқи қарзи миқдори ЯИМнинг 50%идан ошса - хавтир олишни бошлаш керак. Лекин бир неча ривожланган давлатлар ташқи қарзи ЯИМдан ошиб кетган бўлса ҳам бунинг салбий таъсири кузатилмаган. Хусусан, АҚШ, Япония, Германия, Италия бунга мисол бўлиши мумкин.

КенгайтиришЙиғиштириш
Кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзини шакллантириш жараёни, унинг динамикаси ва тузилиши, лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини таъминлашдан иборат бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, давлат қарзи – бу ҳар қандай давлатнинг, давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас ва муҳим қисмидир. екистон Республикасининг Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, давлат қарзи – бу ҳар қандай давлатнинг, давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас ва муҳим қисмидир.

Ташқи қарз давлатлар ва қайси ташкилотлардан олинган ?

Осиё тараққиёт банки - 5 млрд. $
Жаҳон банки - 3,7 млрд. $
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги - 2 млрд. $
Хитой Эксимбанки - 2 млрд. $
Хитой давлат тараққиёт банки - 2 млрд. $
Халқаро инвесторлар - 1,7 млрд. $
Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси ва бошқалар - 1 млрд. $
Ислом тараққиёт банки - 0,9 млрд. $
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқалар - 0,4 млрд. $
Бошқа халқаро молиявий ташкилотлар - 2,4 млрд $

Олинган маблағлар нималарга сарфланмоқда?

Давлат ташқи қарз сифатида олинган маблағлари, асосан – энергетика, транспорт, муҳандислик ва телекоммуникация, кимё, таълим, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган.
Хусусан, 2020 йил сўнгида:
электр энергияси саноатига - 3,1 млрд. $ (14,6 %)
нефть ва газ соҳасига – 2,6 млрд.$ (12,4 %)
транспорт ва транспорт инфратузилмасига – 2,4 млрд.$ (11,5 %)
уй-жой коммунал хўжалигига - 2 млрд.$ (9,4 %)
Маълумот учун: “Фитч Ратингс” халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил октябрь ойидаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикаси паст даражадаги давлат ташқи қарзига эга. Агентликнинг таъкидлашича, давлат қарзи ўрта муддатда "ББ" рейтингига эга мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичидан паст даражада сақланиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0