https://sputniknews.uz/20210528/ozbekiston-davlat-qarzi-miqdori-kamaydi-18956300.html
Ўзбекистон давлат қарзи миқдори камайди
Ўзбекистон давлат қарзи миқдори камайди
Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”ни тайёрлади. 28.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-28T12:09+0500
2021-05-28T12:09+0500
2021-05-28T12:16+0500
иқтисод
ўзбекистон
молия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/05/57/055744_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f99afd6f9e002cddb4eb8c0bb17f7e01.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 2021 йил 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайди. Бу рақамлар Ўзбекистон Молия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”да келтирилган. “давлат ташқи қарзи 21,0 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 73,6 млн.долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайди;давлат ички қарзи 2,2 млрд.долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 60,1 млн.долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайди”, - дейилган ҳисоботда. Давлат қарзининг камайиши асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади. Масалан, январь-март ойларида Япония иенаси АҚШ долларига нисбатан 6,1 фоизга қадрсизланган. Ўзбекистон давлат ташқи қарзлари портфелида эса Япония миллий валютасининг улуши 11 фоизни ташкил этади.Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
https://sputniknews.uz/20210317/17812957.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/05/57/055744_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4f919c67d7876a62e40924aae1d6c491.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, молия вазирлиги
иқтисод, ўзбекистон, молия вазирлиги
Ўзбекистон давлат қарзи миқдори камайди
12:09 28.05.2021 (янгиланди: 12:16 28.05.2021) Молия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”ни тайёрлади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 2021 йил 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайди. Бу рақамлар Ўзбекистон Молия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси
шарҳи”да келтирилган.
“давлат ташқи қарзи 21,0 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 73,6 млн.долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайди;
давлат ички қарзи 2,2 млрд.долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 60,1 млн.долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайди”, - дейилган ҳисоботда.
Давлат қарзининг камайиши асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади. Масалан, январь-март ойларида Япония иенаси АҚШ долларига нисбатан 6,1 фоизга қадрсизланган. Ўзбекистон давлат ташқи қарзлари портфелида эса Япония миллий валютасининг улуши 11 фоизни ташкил этади.